Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олдинда Тошкент дербиси. Суперлигада 2-тур ўйинлари

Бугун, 8 март куни Ўзбекистон Суперлигасининг 2-тур ўйинларига старт берилади. Уч кунга бўлинган ҳолда ўтказилаётган тур ўйинларида бугун 2 учрашув бўлиб ўтади.
Олмалиқда АГМК жамоаси «Навбаҳор»ни қабул қилса, «Қизилқум» аслида Қўқонда бўлиб ўтиши лозим бўлган учрашувнинг кўчирилиши сабаб, ўз уйида «Қўқон-1912»ни қабул қилади.
Марказий ўйин
Турнинг энг марказий учрашуви 10 март куни бўлиб ўтади. Шу куни Тошкентнинг икки жамоаси «Бунёдкор» ва «Пахтакор» жамоалари тўқнашади. Биринчи турдан сўнг «Бунёдкор» ўз уйида ғалаба қозона олмагач, кетма-кет иккита уй учрашувида очко йўқотмаслик учун бу учрашувга зўр бериб тайёргарлик кўраётгани шубҳасиз. «Пахтакор» эса 1-турда «Сўғдиёна» устидан қозонилган ғалабадан сўнг бу юришини давом эттириш мақсадида жиддий ва принципиал рақибни ҳам ютишга уриниб кўради. Чемпионлик учун курашишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган жамоалар учун бундай ўйинларда ғалаба қозониш муҳим.
ОЧЛ олдидан
Осиё чемпионлар лигасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган «Насаф» ва «Локомотив» жамоалари 4-тур учрашувидан олдин суперлигада ўзига хос тайёргарлик учрашувларини ўтказиши керак.
«Насаф» ўз уйида биринчи тур ғолибларидан бири «Бухоро»ни қабул қилса, «Локомотив» Тошкентда асосан «Пахтакор» футболчилари эвазига таркибни тўлдирган «Металлург»ни қабул қилади. «Локо» мавсумни йирик ғалаба билан бошлаган бўлса, «Металлург» қарийб 90 фоизга янгиланган таркиб билан ўз уйидаги дастлабки учрашувда очко йўқотганди.
Тур доирасидаги сўнгги ўйин Жиззахда ўтказилиши белгиланган. Унда «Сўғдиёна» биринчи турда фаворитлардан бири бўлган «Насаф»дан очко тортиб олишни уддалаган «Нефтчи»ни қабул қилади.
Тур воқеалари
Турнинг қайсидир маънода футболга алоқадор бўлмаган қисмлари сифатида концерт шоуларини кўрсатиш мумкин. Стадионларга мухлисларни қайтариш учун ҳаракат қилаётган клублар учрашувлардан олдин концерт дастурларини таклиф қилишмоқда. Уларнинг ичида энг эътиборлиси бу АГМКнинг дастлабки уй учрашувида Анвар Санаевни таклиф қилиши бўлди дейиш мумкин. Яқин ўтмишда Ўзбекистондаги исталган стадионни тўлдириб концерт бериши билан танилган хонанда сабаб балки Олмалиқдаги стадион ҳам тўлиб қолса ажабмас.
Ўзбекистон суперлигаси
2-тур учрашувларининг бошланиш вақти
8 март (пайшанба)
АГМК – «Навбаҳор». Соат 18:00.
«Қизилқум» – «Қўқон-1912. Соат 20:00.
9 март (жума)
«Насаф» – «Бухоро». Соат 18:00.
«Локомотив» – «Металлург». Соат 20:00.
10 март (шанба)
«Бунёдкор» – «Пахтакор». Соат 17:30.
«Сўғдиёна» – «Нефтчи». Соат 20:00.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – Muslim friendly форматида дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
“Янги лойиҳаларда Эрон ва Россиянинг иштироки камайиб, туркийларнинг аҳамияти ортиб боряпти” – сиёсатшунос
Жаҳон | 09:02
-
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди
Жамият | 23:09 / 26.07.2025
-
iPhone ва автосуғуртада янги нархлар, Навоийда қалин смог — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:40 / 26.07.2025
Мавзуга оид

00:51 / 25.10.2018
«Бунёдкор» ва «Пахтакор» ўртасидаги Тошкент дербисидан фоторепортаж

09:20 / 05.08.2018
«Баклашкалар ёмғири»га учраган «Нефтчи» футболчиси ПФЛ томонидан жазоланди

20:41 / 25.04.2018
«Пахтакор» қийин ғалаба эвазига вақтинчалик пешқадам бўлиб олди

20:40 / 12.04.2018