Покистон ТИВ: «Афғонистон ўзгалар учун тўқнашув майдонига айланмасин»

Фото: O'zbekiston24
Покистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Муҳамад Асиф Тошкент шаҳрида ўтказилаётган халқаро анжуман давомида Афғонистонда қуролли тўқнашувлар тўхталиши, хусусан Покистон чегарасига яқин ҳудудда вазиятни юмшатиш зарурлигини билдирди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар берди.
«Менинг фикримча, сиёсий маслаҳатлашув ва муроса қилиш - энг яхши натижага эришиш учун йўл очади. Биз барчамиз «Толибон» ҳаракати билан музокарага киришишимиз лозим.
Афғонистонда proxy урушларни бас қилиб, уни ўзгалар учун тўқнашув майдонига айланиб қолмаслиги учун ҳаракат қилишимиз лозим», дейди у.
Мавзуга оид

16:27
Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпанияси Тошкентга парвозларни тўхтатди

13:05
Эрон портидаги даҳшатли портлаш, Канадада фожиага айланган фестивал ва Сувайш каналига «кўз олайтираётган» Трамп — кун дайжести

18:51 / 27.04.2025
Ҳиндистон Покистон билан кескинлик фонида ракеталарини синовдан ўтказди

15:38 / 26.04.2025