Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР ва Жанубий Корея уруш якунланганини эълон қилиш ниятида – ОАВ

Фото: AP
Шимолий ва Жанубий Корея Корея урушига жорий йилда якун ясашга келишиб олди. Бу ҳақда «Киодо» Корея Марказий телеграф агентлигига асосан хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин ва КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг ўзаро саммити якунлари бўйича тузилган Пханмунжом декларациясида шу ҳақда сўз юритилган.
Шу билан бирга, ҳар икки етакчи амалдаги сулҳ режимидан тинч битимга ўтиш ҳақида эълон қилишни режалаштирмоқда.
Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги уруш аслида 1950 йилдан бери давом этмоқда. 1953 йилда эса вақтинчалик сулҳ ҳақида битим имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин ва Мун Чжэ Ин ўзаро уруш бўлмаслигига ваъда берганди.
Мавзуга оид

13:16 / 01.08.2025
Трамп Жанубий Корея билан савдо келишуви ҳақида эълон қилди

19:36 / 31.07.2025
Ватаннинг гўё бир парчаси: Кореядаги ўзбек маҳалласидан репортаж

21:36 / 27.07.2025
Ким Чен Ин Америкага қарши урушда ғалаба қозонишни ваъда қилди

20:16 / 18.07.2025