Таиландда пластик пакетлар дельфиннинг ўлимига сабаб бўлди

Фото: ThaiWhales/AFP
Таиландда ошқозонида 80 та пластик пакет тиқилиб қолган қора дельфин нобуд бўлди. Бу ҳақда The Independent нашри маълум қилди.
Таъкидланишича, зоологлар дельфинни қутқармоқчи бўлишга уринишаётганда у 5 та пакетни қайт қилиб чиқариб юборган.
Биолог-океанограф Тон Тамронгнавасаватнинг айтишича, дельфиннинг ютиб юборган пакетлар сабабли тирик қолишга имкони бўлмаган, чунки у озуқа қабул қила олмай қолган.
Олимнинг таъкидлашича, Таиландда пластик чиқиндилар сабабли ҳар йили 300 га яқин денгиз жонзоти, жумладан дельфин, тошбақа ва китлар нобуд бўлади.
Хитой, Индонезия, Филиппин, Вьетнам ва Таиланд атроф-муҳитни ифлослантирувчи энг йирик давлатлар ҳисобланиб, уларнинг ҳисобига барча пластик чиқиндиларнинг ярмидан кўпи тўғри келади.
Мавзуга оид

19:45
Таиландга борадиганлар учун янги талаб жорий этилди

17:41 / 25.04.2025
Таиланд полициясига тегишли самолёт қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди

20:02 / 18.04.2025
Таиланд Мянмада қулликдан озод этилган 7 минг кишини ватанига юборди

19:39 / 18.04.2025