Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина биринчи президенти: Россия Қримдан ўз хоҳишига кўра воз кечиши мумкин

Фото: РИА Новости /Евгений Котенко
Украинанинг биринчи президенти Леонид Кравчук Россия томони Украинага Қримни ўз хоҳишига кўра қайтариши мумкин эканини истисно этмади. Бу ҳақда РИА «Новости» Украина ОАВга асосан хабар бермоқда.
Кравчукнинг сўзларига кўра, ярим оролни ривожлантириш учун «жуда катта маблағ» талаб этилади.
«Россия қачонлардир Қримни бошқара олмаганди, ҳамда шунинг учун бизга берганди. Ҳозир мен шунга ўхшаш вазиятни кўрмоқдаман», - дея маълум қилди Кравчук.
Унинг қўшимча қилишича, қурилиши тугалланган Қрим кўпригига қарамай, минтақа «жуда катта» харажатларни талаб этади. Сиёсатчининг қайд этишича, Қримни «топшириш» яқин келажакда юз бериши шарт эмас. Унинг фикрича, бу халқаро босим натижасига айланади.
«Бироқ, Украинада Қримдан кўра яхши яшашни бошлашса, Қрим қайтиши аниқ эканига ишонмайман. Биринчидан, мен биз қачон яхши яшашни бошлашимизни билмайман. Иккинчидан, у ерда руслар 78 фоизни ташкил этади», - дея айтиб ўтди Кравчук.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кравчук Донбассни саратон ўсимтасига тенглаштириб, уни кесиб ташлаш кераклигини маълум қилганди.
Мавзуга оид

16:14 / 02.08.2025
Журналистлар Украинада 121 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини тасдиқлади

12:49 / 02.08.2025
АҚШ сенаторлари Украинага 55 млрд доллар ажратишни таклиф қилди

11:56 / 02.08.2025
АҚШ ва НАТО Украинага қурол етказиб беришнинг янги механизмини яратмоқда

10:32 / 02.08.2025