Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон АҚШ билан қандай шартда ҳамкорлик қилишини билдирди

Фото: AP Photo/Richard Drew
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг Iran Daily нашри учун мақоласида ёзишича, мамлакат ҳукумати АҚШ билан, агарда Қўшма Штатлар расмийлари сиёсий принципларни бузиш ва бостириб кириш бўйича таҳдидлар қилишдан тўхтаса, ҳамкорлик қилади.
«Агарда АҚШ ҳукумати ўзида ирода топиб, бундай сиёсатдан ҳам сўзда, ҳам амалда воз кечса, унинг глобал изоляцияси тугайди», - дея ёзган Зариф.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, бу шарт бажарилса, дунёда Қўшма Штатларнинг «янги образи» пайдо бўлади. Унинг фикрича, бу мамлакатга жаҳон ҳамжамиятида хавфсизликни ва фаровонликни таъминлаш бўйича биргаликда ишлаш учун «йўл яратади».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Россиянинг нефть бўйича таклифини блоклаши хабар қилинганди.
Мавзуга оид

08:09
Трамп иши бўйича собиқ прокурорга нисбатан текширув бошланди

23:06 / 04.08.2025
Россия ядровий ракеталарини яна Европага қаратишини маълум қилди

22:12 / 04.08.2025
Океан бўйидаги ҳаёт умр кўриш давомийлигини узайтириши мумкин

20:33 / 04.08.2025