Спорт | 00:13 / 05.07.2018
35288
2 дақиқада ўқилади

Оддийлик ортидаги ватанпарварлик – Президент ишқибозлар сафида жамоасини қўллаб-қувватлади

Хорватия президенти Колинда Грабар-Китарович Дания-Хорватия учрашувининг асосий меҳмонларидан бири бўлди. У ўйинни вип-ложада эмас, балки ишқибозлар секторида, хорватиялик мухлислар билан биргаликда томоша қилди.

Фото: direktno.hr

У бу учрашувни томоша қилиш учун оддий йўловчи самолётида учиб келди. Мана бунинг исботи.

Фото: direktno.hr

«Мен ҳам оддий мухлис эканлигимни кўрсатгим, жамоамизни ишқибозлар орасида қўллаб-қувватлагим келди. Миллий рамзимиз туширилган футболка кийдим. Дресс-код жорий этилган вип-зонада бундай кийимда юриш мумкин эмас. Афсус, Модрич охирида пенальтини амалга ошира олмади, лекин термамиз дарвозабони 11 метрликлар сериясида ўзини кўрсата олди,  қаҳрамонга айланди ва жамоамизнинг чорак финалга чиқишига ёрдам берди. Сочида Россия билан ўйинда кўришгунча, кучлилар ғалаба қозонсин», – деди Грабар-Китарович ўйиндан кейин.

Грабар-Китарович 2015 йил февралда Хорватия президенти бўлган. Бунга қадар у Хорватиянинг АҚШдаги элчиси ва НАТО бош котибининг оммавий дипломатия масалалари бўйича ёрдамчиси бўлган.

Фото: Instagram /predsjednicarh
Фото: direktno.hr

Мавзуга оид