Россиянинг энг йирик туроператори инқирозга учрашида мамлакат терма жамоасини айблади

Фото: Интерфакс
Россиянинг энг йирик туроператорларидан бири «Натали Турс» тасдиқланган барча турларни бекор қилди.
Компания бош директори Владимир Воробьёвнинг айтишича, Россия футбол терма жамоасининг кутилмаган муваффақияти хорижий туризмга бўлган талабнинг пасайишига сабаб бўлган. Бу ҳақда РБК хабар қилди.
«Сотув ва компания ликвидлиги билан боғлиқ муаммолар футбол бўйича жаҳон чемпионати бошланганидан сўнг кучайиб кетди. Россия терма жамоасининг муваффақияти сабабли аксарият россияликлар Россияда қолишни маъқул кўришмоқда ва ҳамкасбларимизнинг ҳисоб-китобларига кўра, сотувларнинг пасайиши 40 фоиздан ортиқроқни ташкил этган», — деди Воробьёв.
«Биз вазиятни ўнглашга уриндик, афсуски, бу улкан зарарга, молиявий муаммоларга олиб келди», — деб қўшимча қилган у.
Компания раҳбарининг фикрича, молиявий муаммоларга шунингдек рубль курсининг пасайгани ҳам сабаб бўлиши мумкин.
«Рубль мунтазам арзонлашмоқда ва бу Россиядан хорижга чиқишга салбий таъсир кўрсатади», — деди Воробьёв.
Воробьёв 4 июл куни туроператор молиявий муаммолар сабабли барча брон қилинган ва пули тўланган турларни бекор қилишини маълум қилганди.
30 июнь куни «Натали Турс» молиявий кўрсаткичлар пастлиги туфайли чартер дастурларини бекор қилганди. Шундан сўнг компаниянинг мингга яқин мижозлари туроператорнинг Туркиядаги ҳамкори Peninsula Tours олдидаги қарзлари сабабли жабр кўришганди.
ТАСС манбасининг хабар қилишича, компаниянинг контрагентлар олдидаги қарзлари ўнлаб миллион долларни ташкил этади. «Натали Турс»нинг молиявий жавобгарлиги «Ингосстрах»да 50 млнь рублга суғурта қилинган, деб ёзади РБК.
«Натали Турс» Россияда 1992 йилда иш бошлаган, 2000-йиллардан Россиянинг энг йирик туроператорларидан бири деб ҳисобланади.
Мавзуга оид

18:54 / 10.12.2019
ЖЧ-2018 мезбонлиги коррупция орқали қўлга киритилган бўлиши мумкин

08:19 / 04.12.2018
Инфантино G20 иштирокчиларига ЖЧ-2018 тўпларини совға қилди

12:53 / 09.11.2018
Роналдунинг ҳет-триги - энг ёқимли хотира. ЖЧ-2018нинг энг эсда қоларли лаҳзалари аниқланди

01:41 / 25.09.2018