Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Раҳмат Оқилов умрбод қамоқ жазосини Швециядаги энг қаттиқ тартибли қамоқхонада ўтайди

Фото: SVT
Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган, Стокгольмдаги теракт бўйича иш юзасидан умрбод озодликдан маҳрум этилган Раҳмат Оқилов муддатни Кумла қамоқхонасининг махсус бўлимида ўтайди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари фикрига кўра, Оқилов қочишга уриниши мумкин, шу сабабли у Швециядаги энг қаттиқ тартибли қамоқхонага жойлаштирилди.
Шунингдек, унинг бошқа маҳбуслар билан мулоқоти чекланади, сабаби у зўравонлик бўйича ўз қарашлари билан уларга таъсир ўтказиши мумкинлигига доир хавфлар бор, деб хабар қилмоқда SVT телеканали.
Июнь ойида Стокгольм суди Оқиловни беш кишининг ўлими ва 119 кишини ўлдиришга уринишда айбдор, деб топди.
Мавзуга оид

07:46 / 07.07.2025
Ўзбекистон ва Швеция меҳнат миграцияси соҳасида ҳукуматлараро битим тузиши мумкин

13:47 / 28.06.2025
Ўзбекистон онкологик касалликларга қарши курашишда Швеция билан ҳамкорлик қилади

10:33 / 25.06.2025
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида миграция соҳасида келишув имзоланди

22:32 / 06.06.2025