Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистонлик сартарошларга эркакларнинг сочини бўяб қўйиш тақиқланди
Турманистон пойтахтидаги сартарошхоналар эркакларнинг сочини бўяш хизматига чек қўйишди. Қайд этилишича, бу борада ҳеч қандай ёзма буйруқ ёки фармойиш тақдим этилмаган, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари шунчаки юқоридан оғзаки буйруқ берилганини рўкач қилишмоқда, деб ёзади RL/RFE.
«Энг нуфузли гўзаллик салонларидан бирининг ходими уларнинг ҳузурига шаҳар прокуратураси ходими келгани, салон бошлиғини эса у ерга шахсан чақиртиришганини сўзлаб берди», деб ёзади нашр.
Айтилишича, бир йилча олдин Туркманистонда эркаклар ўртасида соч бўяш урфга айланган. Илгари бу хизматдан хорижий компаниялар, савдо ва дипломатик ваколатхоналар ходимлари, шунингдек спорт мураббийлари, диджейлар ва мусиқачилар фойдаланишган, маълум бир вақтдан сўнг у давлат идоралари ходимлари ўртасида ҳам оммалашган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти раҳбари ўзгарди
Ўзбекистон | 00:58
-
Словения Исроилга қурол эмбаргосини жорий қилди
Жаҳон | 23:57 / 01.08.2025
-
Россияда тил билмайдиган мигрантларни баъзи касбларга ишга қабул қилмаслик таклиф этилди
Жаҳон | 23:35 / 01.08.2025
-
Хитойда одамсимон робот илк бор университетга қабул қилинди
Фан-техника | 23:25 / 01.08.2025