Олтинкўлнинг «Оқ тепа» ва «Бўстон» маҳаллалари «Обод қишлоқ» дастури бўйича янги қиёфа касб этди
Андижон вилояти Олтинкўл туманининг “Оқ тепа” ва “Бўстон” маҳаллаларида “Обод қишлоқ” дастури бўйича кенг кўламда қурилиш, ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Ҳар икки маҳалла йўлларига шағал, асфальт ётқизилиб, таъмирланди. Кўчаларга замонавий ёритгичлар ўрнатилди.
Байрам кунларида мукаммал таъмирдан чиққан 42- мактаб ва 17-мактабгача таълим муассасаларининг очилиши муносабати билан “Оқтепа” маҳалласида тантанали тадбир уюштирилди. Унда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди.
17-мактабгача таълим муассаса биноси талабга жавоб бермай қолган эди. Таълим даргоҳи дастур доирасида таъмирдан чиқарилди. Замонавий жиҳозлар келтирилди. Ҳатто поли ҳам исийдиган муассасада кичкинтойлар ва педагог ходимлар учун етарли шарт-шароитлар бор. Маҳаллада давлат тасарруфидаги ва нодавлат мактабгача таълим муассасаларини яна биттадан кўпайтириш чоралари кўрилган.
1979 йилда қурилган 42-ўртатаълим мактабида таъмирлаш ишларига 1 миллиард 300 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. 640 ўқувчига мўлжалланган мактабда 42 нафар педагогик жамоа меҳнат қилади. Қурувчилар ўз вазифаларини қисқа фурсатларда якунлаб, эшик-деразаларни замонавийсига алиштиришди, иситиш тизими янгиланди, ободонлаштирилди.
Мактабда таъмирлаш ишларига 1 миллиард 300 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. 640 ўқувчига мўлжалланган мактабда 42 нафар педагогик жамоа меҳнат қилади.
Элмурод Эрматов, Андижон
KUN.UZ мухбири
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Маҳачқалъа—Тошкент йўналиши бўйича парвозлар 1 ойга кечикиши мумкин
Ўзбекистон | 18:39
-
Ижтимоий ҳимоя қилинадиган оилалар кўлами кенгайтирилади
Ўзбекистон | 18:33
-
Камбағал оилалар тоифаларга ажратилади
Ўзбекистон | 18:03
-
Аргентина собиқ Адлия вазирлиги биносидан нацистларга тегишли ҳужжатлар архиви топилди
Жаҳон | 17:56
Мавзуга оид

16:07 / 16.04.2025
«Андижон турмаси» шаҳар ташқарисига кўчирилади — президент

13:40 / 16.04.2025
Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарада эркин савдо зоналари ташкил этишни режалаштирмоқда

11:47 / 23.02.2025
Андижонда 11 йил аввал содир этилган жиноят фош этилди

17:09 / 25.01.2025