Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда турнинг марказий ўйинида 8та гол урилди

Россия Премьер-Лигасининг 8-туридаги марказий учрашув Санкт-Петербургнинг «Зенит» ва Москванинг «Локомотив» клублари ўртасида кечди. Санкт-Петербургда кечган учрашувда майдон эгалари 5:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.
«Зенит» сафида голларга Артём Дзюба, Себастьян Дриусси, Александр Ерохин ва Олег Шатов (дубль) муаллифлик қилишди. «Темирйўлчилар»нинг голлари Дмитрий Баринов, Алексей Миранчук ва Фёдор Смолов томонидан урилди.
Амалдаги чемпионлар бўлмиш «Локомотив» ўйинни бир киши кам бўлиб якунлади - 77-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган ҳимоячи Дмитрий Тарасов икки сариқ карточка олди ва 82-дақиқада майдонни тарк этишга мажбур бўлди..
Қайд этиш керакки, бу кейинги 3 мавсумда Россия чемпионатида кузатилган энг сермаҳсул ўйин бўлди. Аввалги икки мавсумдаги ҳеч бир ўйинда 8тадан ортиқ гол урмаган. Охирги марта 2015 йил сентябрида бундан йирик ҳисоб қайд этилган, ўшанда ЦСКА «Мордовия»ни 6:4 ҳисобида мағлуб этганди.
Эндиликда «Зенит» очколари сонини 22тага етказди ва турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирди, «Локомотив» 9 очко билан 11-ўринда қолди.
Кейинги турни москваликлар жамоаси ўз майдонида «Ахмат»га қарши ўтказади (29 сентябрь), питерликлар эса «Анжи» меҳмони бўлади (30 сентябрь).
Россия чемпионати
8-тур
Зенит – Локомотив 5:3
Голлар: 1:0 – 13 Шатов, 1:1 – 17 Баринов, 2:1 – 48 Ерохин, 3:1 – 57 Дзюба, 4:1 – 64 Шатов, 4:2 – 74 Миранчук, 4:3 – 85 Смолов, 5:3 – 90 Дриусси.
Зенит – Лунев, Нету, Иванович, Смольников, Набиуллин, Шатов (Маркизио, 68), Паредес, Кузяев (Эрнани, 73), Ерохин, Дриусси (Кокорин, 90), Дзюба.
Локомотив – Гильерме, Хеведес, Кверквелия, Чорлука (Тарасов, 78), Игнатьев (Миранчук, 70), Денисов, Миранчук, Фернандеш, Баринов, Идову, Смолов.
Огоҳлантиришлар: Кузяев (27), Баринов (29), Игнатьев (34), Идову (72), Тарасов (80), Эрнани (87), Дриусси (90).
Четлатиш: Тарасов (82).
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг икки мулозими ишдан олинди
Ўзбекистон | 16:28
-
АҚШ 8 августгача Украинада тинчлик ўрнатишга чақирди
Жаҳон | 15:28
-
Йил бошидан бери қанча аёлга ҳимоя ордери берилгани айтилди
Аёллар дунёси | 15:25
-
АҚШ Путинга яқин шахслар билан Украина ҳақида гаплашди: ҳеч қандай ўзгариш йўқ
Жаҳон | 14:54
Мавзуга оид

23:09 / 17.08.2019
РПЛ. «Зенит» ўз майдонида очко йўқотди, «Краснодар» сафарда ғалаба қозонди

00:25 / 12.11.2018
ЦСКА «Зенит»ни мағлуб этди. Россия чемпионати турнир жадвалидаги ҳолат

11:00 / 29.07.2018
Россия чемпионати. «Ростов» ва Шомуродов мавсумни ғалаба билан бошлади ва бошқа натижалар

19:00 / 13.05.2018