Жаҳон | 15:23 / 02.10.2018
20311
1 дақиқада ўқилади

Акула ўлик китнинг гўшти учун ўзини қирғоққа ташлади (видео)

Акула ўзини қирғоққа ташлади ва ўлик кит гўштини татиб кўриш имконияти учун ўз ҳаётини хавф остига қўйди. Видеога Daily Mail нашри эътибор қаратди.

Ушбу видеоролик Мозамбикдаги пляжлардан бирида 38 ёшли Лоррейн Геймер томонидан тасвирга олинган. Видеонинг бошида тўрт метр узунликка акула кит танасининг устида ётгани ва сузиб кета олмаётганини кўриш мумкин. Бироқ, кучли қирғоқ тўлқини гўштни ағдариб ташлаган ва балиқни қирғоққа яқинлаштирган. Акула ўгирилган ҳамда океанга қайтиб кетган.

Йиртқич балиқ сузиб кетганидан сўнг, маҳаллий аҳоли китнинг ўттиз тонналик жасади олдида йиғилган. Улар ҳам гўштдан олишмоқчи бўлишган.

Олимлар акулалар нега ўзини қирғоққа отиши сабабини аниқ билишмайди. Тахминларга кўра, бунинг асосий сабаби - бошқа денгиз йиртқичларидан қочишга уриниш.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Мавзуга оид