Спорт | 08:41 / 28.11.2018
26744
2 дақиқада ўқилади

UFC президенти Нурмагомедов ва Макгрегор ўртасидаги реванш ҳақида гапира бошлади

Фото: Getty Images

Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) президенти Дана Уайт россиялик Ҳабиб Нурмагомедов ва ирландиялик Конор Макгрегор ўртасидаги эҳтимолий реванш ҳақида ўз фикрини билдирди.

6 октябрь куни Нурмагомедов тўртинчи раундда бўғиш услубида ирландиялик устидан ғалаба қозонди ва UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони камарини ҳимоя қилди.

«Мен дарҳол реванш юз беришини аниқ билмайман, аввалига Невада Атлетик комиссияси декабрь ойида қандай қарор қабул қилишини билишимиз керак. Шунинг учун бу ҳақда ҳаттоки ўйламаяпман. Мен келажакда бундай жанг имконияти бўлади, деб ҳисоблайман, аммо комиссия қароридан олдин дарҳол реванш ўтказиш ҳақида ўйлашнинг ҳеч қандай фойдаси йўқ», - дея Уайтнинг сўзларини келтиради ESPN.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UFC раҳбари йилнинг энг ёрқин ҳодисасини маълум қилганди.

UFC президенти Дана Уайт россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедовнинг ирландиялик Конор Макгрегор устидан ғалабасини шу йилнинг энг ёрқин ҳодисаси, деб атади.  

Мавзуга оид