19 ёшли сардор Европанинг энг яхши ёш футболчиси бўлди

Фото: EPA
«Аякс» ҳимоячиси Маттейс де Лигт «Golden Boy» соврини соҳиби бўлди.
Нидерландиялик истеъдод эгаси сўровномада «Ливерпуль» ҳимоячиси Трент Александр-Арнольд, «Милан» ҳужумчиси Патрик Кутроне, «Рома» яримҳимоячиси Жастин Клюйверт ва «Реал» яримҳимоячиси Винисиус Жуниордан кўпроқ овоз тўплашга муваффақ бўлган.
19 ёшли де Лигт 2016 йилда «Аякс»да дебют қилган. Жамоа сардори ҳисобланувчи футболчи Эредивизиянинг ушбу мавсумида 15та ўйинда қатнашиб, 2+1 маҳсулдорлик натижасига эришди. Маттейсга «Барселона» клуби жиддий қизиқаётгани ҳақида хабарлар бор.
Де Лигт совринни бугун Туринда қабул қилиб олади.
Маълумот учун, «Golden Boy» Европа чемпионатларида тўп сурувчи 21 ёшгача бўлган футболчиларга топширилади. Соврин Италиянинг Tuttosport газетаси томонидан 2003 йилда таъсис этилган бўлиб, ғолиб The Times (Англия), France Football (Франция), Mundo Deportivo (Испания), Bild (Германия), A Bola (Португалия) каби нашрларда фаолият юритувчи журналистлар берган овозларга кўра аниқланади.
Бу сафарги овоз бериш жараёнида турли мамлакатлардан бўлган 30дан зиёд журналистлар иштирок этган.
Мукофот 2017 йилда «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппега топширилган эди.
Matthijs de Ligt joins the Golden Boy club 🇳🇱⭐ pic.twitter.com/yvquAfDhAs
— B/R Football (@brfootball) 17 декабря 2018 г.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина парламенти АҚШ билан минерал ресурслар бўйича келишувни ратификация қилди
Жаҳон | 17:20
-
Тарихда илк маротаба қотиллик қурбони судда сунъий интеллект ёрдамида гапирди
Жаҳон | 17:15
-
Покистон - Ҳиндистон ҳаво жанги тарихдаги энг йирикларидан бири бўлди
Жаҳон | 17:04
-
HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?
Жамият | 17:00
Мавзуга оид

15:50 / 06.06.2024
Ямал, Невеш, Гарначо – Golden Boy учун асосий даъвогарлар, Абдуқодир Ҳусанов ҳам рейтингдан жой олди

16:58 / 29.07.2022
«Челси» «трансфер ўғриси» сифатида танилганди, энди ўзи ҳам «ўғрилар» қурбони бўлмоқда

12:24 / 25.07.2022
«Бавария» трансферлар бозорида фаол. Немис гранди таркибни қандай янгиламоқда?

16:39 / 20.07.2022