“Уйда ёлғиз” комедиясининг давоми суратга олинади

Фото: ForumDaily
Fox ва Disney киностудиялари машҳур “Уйда ёлғиз” комедиясининг давомини суратга олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Splash Report нашри хабар берди.
Ҳозирда продюсерлар янги комедияга режиссёр қидиришмоқда. У фильмнинг илк 2 қисмини суратга олган Крис Коламбус ўрнига келади. Сценарийни “Шанба кечки вақт жонли эфирда” шоуси орқали маълум бўлган Микки Дэй ёзмоқда.
Бундан ташқари, янги фильмда Уилл Фаррелл ва Мелисса МакКарти суратга тушиши режалаштирилган.
Таъкидланишича, фильм ремейк бўлмай, кинофраншизанинг давоми бўлади.
Мавзуга оид

21:30 / 15.04.2025
«Уйда ёлғиз 2» фильми режиссёри Трампнинг қасосидан қўрқишини айтди

18:33 / 26.12.2024
«Уйда ёлғиз» филмидаги машҳур уй сотиб юборилди

12:14 / 02.01.2023
“Профессион де фуа” – ярим асрдан бери экранлардан тушмаётган Иван Васильевич

20:29 / 26.12.2019