Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда қайиқ тўнтарилиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
2 январь кечки пайт Ҳиндистондаги Маханди дарёсида ҳаддан ортиқ юкланган қайиқнинг тўнтарилиши оқибатида 10 киши, жумладан 8 бола чўкиб кетди. Бу ҳақда Hindu нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, 20 кишига мўлжалланган қайиқда 55 нафарга яқин одам бўлган. Улар пикниклар уюштириш учун оммавий жой ҳисобланган Хукитола оролидан қайтаётган бўлганлар.
Қайиқ ундан тушган 3 аёл яна қайиққа бир томондан чиқмоқчи бўлганда тўнтарилиб кетган. Чўкаётганларнинг бақириқларига маҳаллий одамлар югуриб келган ва уларнинг соҳилга чиқиб олишларида ёрдам беришган.
Таъкидланишича, Одиша штати тезкор жавоб бериш кучлари, ўрмон департаменти ходимлари, полиция ва маҳаллий аҳоли қутқарув амалиётини ўтказиб, 9 кишининг жасадини чиқариб олишган.
Маълум қилинишича, яна бир 6 ёшли қизчанинг жасади яқин орада дарёдан чиқариб олинади.
Штат бош вазири Навин Патнаик ҳамдардлик билдирган ва қурбонларнинг яқинларига 6 минг долларга яқин пул тўланиши, жабрланганларга эса бепул даволаниш тақдим қилинишини эълон қилган.
Мавзуга оид

21:35
Ҳиндистон Трампнинг таҳдидларига қарамай, Россиядан нефт сотиб олишда давом этади – ОАВ

10:57
Ҳиндистон давлат нефтни қайта ишлаш заводлари Россиядан нефт сотиб олишни тўхтатди

16:10 / 31.07.2025
Трамп Россиядан қурол ва нефт харид қилувчи Ҳиндистонга «жарима солди»

23:10 / 25.07.2025