Испания Кубоги. «Севилья» биринчи ўйинда «Атлетик»ни мағлуб этди

Бильбаодаги «Сан-Мамес» стадионида Испания Кубогининг 1/8 финали доирасида «Атлетик» ва «Севилья» ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Ўйин меҳмонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйинда ҳисобни «Севилья» ҳужумчиси Нолито 6-дақиқадаёқ очди. Иккинчи бўлимда «Атлетик» ҳимоячиси Микель Сан-Хосе ҳисобни тенглаштирди. Аммо 4 дақиқа ўтиб — Андре Силва меҳмонларни яна олдинга бошлади. Ўйин охирида Виссам Бен-Йеддер бильбаоликлар дарвозасига учинчи голни урди.
Жамоаларнинг жавоб учрашуви 16 январь куни Севильядаги «Рамон Санчес Писхуан» стадионида бўлиб ўтади.
Турнирнинг 1/16 финалида «Севилья» «Вильяновенсе»ни (0:0, 1:0), «Атлетик» — «Уэска»ни (4:0, 4:0) ортда қолдирганди.
Испания Кубоги
1/8 финал
Биринчи ўйинлар
Атлетик – Севилья 1:3 (0:1, 1:2)
Голлар: 0:1 – 6 Нолито, 1:1 – 49 Сан Хосе, 1:2 – 53 Андре Силва, 1:3 – 77 Бен-Йеддер.
Атлетик – Симон, Нуньес, Йерай Альварес, Баленсиага, Капа, Сан Хосе, Кордоба (Иньяки Уильямс, 66), Сусаета (Де Маркос, 78), Итурраспе, Адурис (Муниаин, 42), Гурусета.
Севилья – Сориано, Кьер, Меркадо, Каррису, Арана, Амаду, Меса (Банега, 54), Промес, Васкес (Сарабия, 74), Нолито, Андре Силва (Бен-Йеддер, 68).
Огоҳлантиришлар: Сан Хосе (36), Меса (37), Васкес (61).
Бетис – Реал Сосьедад 0:0 (0:0, 0:0)
Бетис – Роблес, Бартра, Манди, Барраган, Герреро, Гуардадо (Тельо, 62), Вильям Карвалью, Санчес (Будебуз, 84), Каналес, Ло Чельсо, Санабрия (Морон, 78).
Реал Сосьедад – Рульи, Ле Норман (Морено, 69), Тео, Сальдуа, Льоренте, Сурутуса (Мерино, 46), Субельдия, Хуанми, Сангальи (Янузай, 84), Ойарсабаль, Баутиста.
Огоҳлантиришлар: Сальдуа (10), Субельдия (17), Манди (42), Льоренте (79).
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
Жаҳон | 17:02
-
GWM “Auto Shanghai 2025”да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида
Ўзбекистон | 17:00
-
Ҳиндистон Покистон сув оладиган дарёларни очиб юборди
Жаҳон | 16:57
-
Россия ва Украина 2022 йилдан буён илк музокараларга тайёрланмоқда. Отишмалар давом этмоқда
Жаҳон | 16:55
Мавзуга оид

21:04 / 04.09.2023
«Севиля» Рамос қайтганини эълон қилди

12:12 / 17.08.2023
«Манчестер Сити» — Европа Суперкубоги ғолиби

05:17 / 01.06.2023
«Севилья» — 7 карра Европа Лигаси ғолиби

04:16 / 07.05.2023