Хабиб Нурмагомедовнинг багажи ўғирлаб кетилди

UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг багажи аэропортда ўғирлаб кетилди. Бироқ спортчи буни ким қилганининг тагига етган.
“Дўстим, багажимни қайтариб бер. Мен сени топиб бўлдим”, деб ёзган Нурмагомедов инстаграмда ва юкни бериш бўлимидаги видеокамералардан олинган суратни илова қилган. Суратда ўғрининг юзини кўриш мумкин.
Хабиб томонидан эълон қилинган иккинчи сурат ўғри кимнинг багажини ўғирлаётганини билганига ишора қилмоқда, чунки унинг қўлида спортчининг автобиографияси ҳақида китоб бўлган.
“Ахир сенга китоб ҳам совға қилинганди-ку”, деб ранжиган Нурмагомедов ўғридан.
Мавзуга оид

14:19 / 01.05.2025
Урганч аэропорти Кореянинг Инчон аэропорти билан шерикликда бошқарилади

17:32 / 29.04.2025
Сариосиё аэропорти биринчи техник рейсни қабул қилди

22:43 / 23.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?

13:26 / 18.04.2025