Путин дзюдочилар билан машғулот вақтида бармоғини шикастлаб олди

Фото: скреншот
Россия президенти Владимир Путин Сочидаги спорт тайёргарлиги маркази “Юг-спорт”даги машғулотда ўнг қўли бармоғини шикастлаб олди.
Путин марказни кўздан кечирган, бокс, дзюдо ва эркин кураш бўйича Россия терма жамоаси вакиллари билан қисқача суҳбатлашиб, дзюдо машғулотида иштирок этган.
Бироқ машғулот вақтида, Путин отиш машқини бажараётганда бармоғи шикастланган. Шу сабаб Россия раҳбарига тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ушбу мажмуа 3 йилдан бери мавжуд бўлиб, 100 дан кўпроқ мусобақаларни қабул қилган. Мажмуада спортнинг қишки ва ёзги 54 тури бўйича спортчиларни тайёрлаш учун барча шароитлар яратилган.
Мавзуга оид

08:01 / 05.05.2025
Путин Россияга Украинада ядро қуролидан фойдаланишга «зарурат бўлмаслиги»га умид билдирди

20:13 / 04.05.2025
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди

15:07 / 03.05.2025
Шавкат Мирзиёв ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди

12:59 / 03.05.2025