Британия ва Исроил Brexit’дан кейин савдони давом эттириш ҳақида келишув имзолади

Фото: Getty Images
Буюк Британия ва Исроил Brexit’дан кейин савдони тўхтатмаслик ҳақида келишув имзолади. Бу ҳақда Британия халқаро савдо вазирлиги хабар қилган.
Ушбу келишув Британия компаниялари ва истеъмолчиларига мамлакат Европа Иттифоқидан чиққандан кейин ҳам Исроил билан савдодан даромад олиш имконини беради.
Келишув Ал-Қудсда Британия халқаро савдо вазири Лиам Фокс ҳамда Исроилнинг иқтисодиёт ва саноат вазири Эли Кэн томонидан имзоланган. Келишувга кўра, давлатлар ўртасида савдо шартлари сақланиб қолади. Бу эса бизнесга қўшимча тарифлар киритилиши ва иш ўринлари қисқаришидан қочишга имкон беради.
2018 йил 3-чораги охирига икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 4 млрд фунт стерлингни (5 млрд доллардан кўпроқни) ташкил қилган.
Мавзуга оид

21:34 / 01.05.2025
Исроил олов ичида

19:52 / 01.05.2025
Исроилда ўрмонларга ўт қўйишда гумонланган 18 киши қўлга олинди

11:25 / 01.05.2025
Исроилда йирик ўрмон ёнғинлари давом этмоқда

23:44 / 30.04.2025