Жамият | 17:58 / 28.02.2019
42900
5 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореяда комага тушган ўзбекистонлик бўйича шифохона 93 минг доллар миқдорида ҳисоб чиқарган

Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда ва баъзи ОАВ томонидан Ўзбекистон фуқароси Абрам Оқилов Корея Республикасининг клиникаларидан бирида оғир аҳволда бўлиб тургани тўғрисидаги хабарлар тарқалди. 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабарига кўра, 22 февраль Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Жанубий Кореядаги вакили Алишер Сулаймонов Кванджуга жўнаб кетган. 

26 февраль куни ОАВда 8 ой мобайнида Сеул шаҳри Новонгу туманидаги “Сангги Пик Пионвон” шифохонасида бўлиб келаётган, 1996 йилда туғилган А.Оқилов тўғрисида хабарлар тарқалди. 2019 йил 27 февралда А.Сулаймонов шифохонада бўлиб, беморни йўқлади ва жабрланувчининг акаси Азиз Оқилов билан учрашди, дейилади хабарда.      

Фото: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Аниқланишича, А.Оқилов 2018 йил 27 июнда ўзи ишлаган пластик қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган цех директори билан соғлиғидан шикоят қилиб шифохонага келган. Шифокорлар биринчи ёрдамни кўрсатишган, укол уришган ва шундан сўнг А.Оқилов номаълум сабабга кўра комага тушиб қолган. Шифокорлар организмга кескин калий етишмаслиги, шунинг оқибатида асаб тизими, шунингдек, миянинг бир қисми ишдан чиққанлиги ташхисини қўйишган. Айни пайтда А.Оқиловнинг ҳолати оғир, аммо барқарор.

Узоқ давом этган ҳаракатсиз ётиш оқибатида тананинг турли қисмларида уюшиқ жонсиз жойлар пайдо бўлган ва бу ириш жараёни бошланишига олиб келган. Шифокорлар танадаги шундай жойларни йўқотиш бўйича 4 та операция ўтказган. 

Жабрланувчининг акаси Азиз Оқилов керакли маълумотларни тўплаш ва ҳужжатларни тегишли органларга топшириш учун адвокат ёллаган. 31.12.2018 ҳолатига кўра шифохона 103 144 корея вони (тахминан 93 000 АҚШ доллари) миқдорида ҳисоб чиқарган. 

“Бироқ ҳалигача ҳеч ким айбни зиммасига олгани йўқ ва суғурта компаниясининг махсус Инспекцияси томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда, чунки вазиятга ойдинлик киритилгунгача суғурта компанияси кафил бўлиб турибди. Инспекция хулосаси тақдим этилгач, иш судга оширилади ва якуний қарор суд томонидан чиқарилади”, - дейилади вазирлик хабарида. 

Жабрланувчининг акаси Азиз Оқилов юз берган ҳодисада айбдорни (шифохона ёки иш берувчи) аниқлашга кўмаклашиш, бандлик рухсатномаси тизими бўйича Кореяга ишчи кучини юбориш Меморандуми нусхасини олиш, А.Оқиловнинг онаси ва опаси учун 3 ойга виза олиш бўйича ёрдам беришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси томонидан қуйидаги чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган:

ушбу масалага оид текширув ишларида ёрдам кўрсатиш мурожаати билан 2019 йил 5 февралда Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлигига юборилган 01/0-02/11-868-сонли хатга жавоб олиш;

барча масалалар ҳал бўлгунга қадар бемор А.Оқиловнинг ҳолидан мунтазам хабар олиб туриш;

беморнинг онаси ва опаси учун Кореяга кириш визасини олишда ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистондаги Корея Республикаси элчихонасига хат ёзиш;

иш берувчидан бадал пули, шунингдек, А.Оқилов иш ҳақининг тўланмай қолган қисмини олиш масаласини ҳал этиш;

А.Оқиловнинг адвокати билан учрашиб, масалани муҳокама қилиш, масалани ҳал этишда ҳар қандай ёрдам кўрсатиш. 

суғурта компанияси вакиллари билан учрашиб, даволаниш учун сарфланган харажатларни (бугунги кун ҳолати бўйича даволаниш харажати 93 000 АҚШ долларни ташкил этмоқда) қоплаш масаласини муҳокама қилиш;

суғурта компаниясининг текширув натижаларини олиш;

фуқарони ватанига транспортировка қилиш учун тиббиёт муассасаси рухсатини олиш (бугунги кунда бемор ҳаётни сунъий сақлаб туриш қурилмаси остида бўлгани сабаб, уни транспортировка қилиб бўлмайди);

фуқаро А.Оқиловнинг ватанига махсус транспортировкасини таъминлаш;

А.Оқиловнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида даволанишини таъминлашда ёрдам кўрсатиш.

Таъкидланишича  вазиятни бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Кудбиев назорат қилиб турибди.   

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ТИВ Жанубий Кореяда комага тушган ўзбекистонлик мигрант ҳақидаги маълумотга изоҳ берганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди