Жаҳон | 08:02 / 10.04.2019
11692
1 дақиқада ўқилади

Интернетда Қуёш тизимидаги энг катта митти сайёра учун ном танланади

Фото: Roberto Molar Candanosa/Carnegie Institution for Science

2007 йилда Қуёш тизимидаги энг катта митти сайёрани топган астрономлар барча истовчиларга сайёра учун учта вариантдан ном танлашни таклиф қилишди. Сайёра шартли равишда 2007 OR10 деб белгиланган.

“Барча кичик само жисмларини биринчи бўлиб очганлар кейинги 10 йил ичида унга ном бериш ҳуқуқини оладилар”, деб айтган сайёрани очганлардан бири, америкалик сайёрашунос Меган Шуомб.

Койпер камарига кирувчи плутоиднинг диаметри 1600 кмга яқинни ташкил қилади. Митти сайёра таниқли сайёрашунослар Мэган Шуомб ва Майкл Браун томонидан очилган. 

Фойдаланувчилар сайёра учун қуйидаги номлардан бирини танлашларига тўғри келади: Гунгун, Холда ва Вили.

Таъкидланишича, овоз бериш 10 майгача давом этади. Шундан кейин энг кўп овоз тўплаган ном Халқаро астрономик иттифоққа маъқулланиш учун жўнатилади.

Мавзуга оид