Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда қамоққа олинган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

Фото: AFP / Peter Parks
Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги (Хитой) бош консулхонаси берган маълумотларга кўра, Ўзбекистон фуқароси Х.Маҳкамов 2019 йилнинг 17 май куни Хитойдан учиб кетди.
ТИВ хабарига кўра, илгари у Чанчжоу шаҳри (Цзянсу провинцияси) полицияси томонидан қўлга олиниб, мамлакатга кириш ва чиқиш тартиби тўғрисидаги қонунни бузганлиги – муддати ўтган виза билан Хитой ҳудудида бўлиб тургани учун қамоққа олинган эди.
Бош консулхона масалага аралашуви натижасида Хитой томони ҳукумат идоралари уни ватанига қайтариш тўғрисида қарор қабул қилди, дейилади хабарда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Шанхай шаҳрида, Чжэцзян, Цзянсу, Хунань ва Фуцзянь провинциялари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда мамлакатнинг Шанхай шаҳридаги бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +86-21-630-718-96.
Мавзуга оид

23:25 / 01.08.2025
Хитойда одамсимон робот илк бор университетга қабул қилинди

08:10 / 01.08.2025
АҚШ: Хитойнинг Россия нефтини сотиб олиши 100 фоизлик божга сабаб бўлиши мумкин

07:41 / 01.08.2025
Хитой Ўзбекистонда 500 млн долларлик инвестиция фонди ташкил этишни таклиф қилди

18:33 / 31.07.2025