Жуда муваффақиятли кишиларнинг ҳайратланарли одатлари
Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, муваффақиятли кишиларга юқори самарали бўлишларида нима ёрдам беради? Бундай ғаройиб маълумот тўғри йўналиш ва рағбат олишингизга ҳисса қўшади.

Улар ишнинг ҳар бир соатини эмас, дақиқасини режалаштирадилар. Кўпчилигимиз иш жадвалини соатлар бўйича режалаштирамиз. Муваффақиятли кишилар эса бир кунда 1440 дақиқалари борлиги ва ундан самарали фойдаланишлари кераклигини билишади.
Улар бир вазифага бир марта эътибор қаратиб, унга 2-3 соатни бағишлайдилар.
Улар ишлар рўйхатидан фойдаланишмайди. Агар бажаришингиз эҳтимоли оз бўлса, ишлар рўйхатини тузманг. Тугалланмаган ишлар зўриқиш ва уйқусизликни чақиради.
Улар вақтга мос равишда саёҳат қилишади. Биз эса вақтга қарама-қарши тарзда ҳаракатланамиз.
Бироқ муваффақиятли кишилар келажакда фойда келтириши учун ҳозир нима қилишлари кераклигига ойдинлик киритишади. Келажакда қандай хатолар қилишингиз мумкинлигини ўйлаб кўринг ва кейинчалик юз берадиган камчиликларнинг олдини олиш учун бугун улар устида ишланг.
Улар ҳар бир маълумотни ёзиб боришади. Ёнингизда доим дафтарча ва ручка олиб юринг. Бу бизнес мактабларда ўргатилмайдиган қимматбаҳо ғоя.
Улар электрон почтани кунига бир неча марта текширадилар. Ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларингизга келадиган хабарлар – ишдаги энг катта танаффуслар. Муваффақиятли кишилар хабарнома овозини эшитганда телефонни блокдан чиқариб, уни текширишмайди.
Барча самарасиз нарсаларга «йўқ» дейишади. Бир куни Уоррен Баффет айтган эди: «Муваффақиятли ва жуда муваффақиятли кишилар ўртасидаги фарқ шундаки, жуда муваффақиятли кишилар деярли ҳаммага «йўқ» дейишади».
Улар 80/20 қоидасидан фойдаланишади. Деярли ҳар бир муваффақиятли киши ана шу тамойилни қўллайди. Бу тамойил 20 фоиз ҳаракатлар 80 фоиз натижани беришини англатади. Муваффақиятли 20 фоизли муҳим вазифалар учун ишлаб, қолганларига эътибор беришмайди.
Бу маълумотни ўқигач муваффақиятга эришиш ўзингизга боғлиқ. Бироқ улар сизга самаралироқ ва мақсад сари йўналганликда ёрдам беради.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр
Жаҳон | 23:40 / 14.05.2025
-
БМТ: Африкада ҳар 6 сонияда очликдан бир бола вафот этмоқда
Жаҳон | 23:35 / 14.05.2025
-
Болалар ҳайвонот боғида кенгуру билан муштлашган эркак вафот этди
Жаҳон | 23:14 / 14.05.2025
-
14 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:59 / 14.05.2025
Мавзуга оид

22:15 / 18.05.2022
Сохта муваффақиятшунослик бизнеси ёхуд тренинг ортидан миллион

20:01 / 20.12.2020
«Ривожланиш учун энг муҳим омил – оиладаги гармония». Ҳикмат Абдураҳмонов билан суҳбат

19:00 / 25.11.2019
«Бадавлат бўлишни умуман тавсия қилмайман». Россиялик миллиардер бахт ва бойлик ҳақида

08:00 / 13.10.2019