Атомдан тинч мақсадларда кўплаб соҳаларда фойдаланса бўлади - журналистлар Ядро физикаси институтида бўлишди
2019 йил 10 июнда Ўзбекистоннинг қатор ОАВ вакиллари иштирокида Ўзбекистон Фанлар Академияси Ядро физикаси институтига пресс-тур ташкил этилди. Унда Институт, ундаги СМ-Сув-сувли реактор фаолияти, Институт таркибидаги «Радиопрепарат» корхонаси, бу ерда ишлаб чиқарилаётган препаратлар хусусида атрофлича маълумот берилди.
Ўзбекистон ФА президенти, Ядро физикаси институти директори Беҳзод Йўлдошев ушбу маскан ташкил этилиши, унинг илмий ютуқлари, бугунги кунда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган Ўзбекистонда АЭС қурилишига доир кенг тушунчалар ва изоҳлар берди.
Мазкур илмий-тадқиқот институти 1956 йилда ташкил этилган бўлиб, ядро физикаси, қаттиқ жисм ва материалшунослик радиациявий физикаси, фаоллаштириш таҳлили ва радиокимё, илмий асбобсозлик, ахборот технологиялари йўналишида илмий тадқиқотлар олиб борилади.
Бундан ташқари, маълум қилинишича, айни шу масканда тиббиёт асбобларини гамма-нурланиш орқали хавфсиз равишда зарарсизлантириш ва стериллаш каби ишлар амалга оширилади.
«Радиопрепарат» корхонасида ишлаб чиқиладиган айрим турдаги изотоплар ва радионуклеид моддалари тозалиги ва сифатлилиги бўйича дунёда етакчи ўринларда туради. Бу корхона дунёнинг АҚШ, Германия, Хитой, Украина каби 10дан ортиқ мамлакатига сифатли радионуклеид препаратларни етказиб беради. У дунёнинг шу каби маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи етакчи 20та корхонасидан бири ҳисобланади.
Шу билан бирга, институт ҳузуридаги Сув-сувли тадқиқот реактори, гамма-нурлаш қурилмаси, U-150 ва U-115 циклотронлари, нейтрон генератори кабилар атомдан тинч мақсадларда фойдаланиш имкониятларини намоён этади.
Мазкур пресс-тур тафсилотлари билан видеолавҳамиз орқали батафсилроқ танишишингиз мумкин.
Мавзуга оид

17:20 / 05.03.2025
Россиянинг «Атом» электромобили Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши мумкин

23:48 / 09.02.2021
«Институт ишлаб топган пулига ўзи учун ускуна сотиб ололмайди» — Ядро физикаси институти директори

19:10 / 12.06.2019
Видео: Ўзбекистондаги илк атом реакторига пресс-саёҳат

18:08 / 22.05.2019