Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Чернобиль» сериали намойишидан сўнг Чернобилга келувчи сайёҳлар сони кўпаймоқда

Фото: AP Photo / Efrem Lukatsky
Американинг «Чернобиль» сериали намойишидан сўнг сайёҳлар Чернобильнинг Беларусдаги қисмига кўпроқ қизиқа бошлади. Бу ҳақда Полесск радиацион-экологик қўриқхонаси директори ўринбосари Максим Кудин маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, март ойида ушбу ҳудудда етти киши бўлган, апрелда ташриф буюрувчилар сони 64тага етган. Кудиннинг айтишича, июнь-июль ойлари учун саёҳат жадвали аллақачон тузиб бўлинган.
«Ойига ўнтадан гуруҳ бўлади», — деди у.
Туроператорларга Полесск қўриқхонаси бўйлаб саёҳат уюштириш ҳуқуқини берувчи қонун 2018 йил ноябрда имзоланган. Бу ерга асосан Польша, Нидерландия ва собиқ совет давлатларидан сайёҳлар келади. Битта гуруҳ учун экскурсия нархи 160 доллардан 350 долларгачани ташкил этади.
Полесск радиацион-экологик қўриқхонаси 1988 йилда радиобиологик ва экологик тадқиқотлар ўтказиш учун ташкил этилган. Унинг ҳудудида 96та ташландиқ аҳоли маскани жойлашган.
Беш қисмдан иборат «Чернобиль» сериалининг биринчи қисми 6 майда намойиш этилди. Сериал 1986 йил 26 апрелда юз берган Чернобиль АЭСи ҳалокати ҳақида ҳикоя қилади.
Мавзуга оид

14:56 / 18.07.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатга саёҳат қилаётгани маълум бўлди

08:25 / 18.07.2025
Ўзбекистон испанлар орасида саёҳат учун энг машҳур йўналишлардан бирига айланди

11:53 / 09.07.2025
Россия думаси чет элга турлар учун солиқ жорий қилмоқчи

14:01 / 24.05.2025