Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Умид Аҳмаджонов ЎФА биринчи вице-президентлигидан бўшаш ҳақида ариза ёзди

Фото: Kun.uz
Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов лавозимидан кетишга қарор қилди.
Бир вақтнинг ўзида Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти сифатида ҳам ишлаб келаётган Умид Муҳаммаджонович чет элга хизмат сафарлари кўплиги боис ЎФАдаги мансабини топшириш ҳақида ариза ёзган.
«Осиё Олимпия кенгаши вице-президентлиги – ниҳоятда масъулиятли вазифа. Келаси йил Токиода Олимпия ўйинлари бошланади. Мазкур мусобақага вақт кам қолмоқда. Хизмат сафарлари кўп. Шу сабабдан Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президентлигидан бўшаш бўйича ариза ёздим.
Ўйлашимча, ўтган вақт давомида ўзбек футболи ривожи учун астойдил меҳнат қилиб, қўлимиздан келган барча чора-тадбирларни амалга оширдик. Буларнинг самараси аста-секин кўзга ташланмоқда.
Шу ўринда юртимизда спорт ривожига, хусусан, футбол ривожига катта аҳамият қаратиб келаётган муҳтарам президентимиз Шавкат Миромоновичга, барча зарур шарт-шароитларни яратиб бераётган ҳукуматимиз раҳбариятига миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман», - деган Аҳмаджоновнинг сўзларини келтирган ЎФА расмий сайти.
42 ёшли функционер шу йил 3 март куни Осиё Олимпия Кенгашига Марказий Осиё минтақасидан вице-президент этиб сайланган эди.
Шундан сўнг у апрелда Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси (МОФА) раҳбарлигидан кетди, май ойида эса Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президентлигидан истеъфога чиқди.
Маълумот учун, Умид Аҳмаджонов спортдаги раҳбарлик фаолиятини 2002 йилда Ўзбекистон ногиронлар спорт федерацияси бош котиби сифатида бошлаган. 2007 йилдан кейин 10 йил давомида Миллий паралимпия ассоциациясида бош котиб ва раис ўринбосари лавозимларида ишлади. Бу вақтда Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси ўринбосари сифатида ҳам фаолият юритди. 2016 йилги Рио Паралимпиадаси (31та медаль, 16-ўрин) унинг соҳадаги карьерасида бурилиш нуқтаси бўлганди.
2017 йил бошида Умид Аҳмаджонов Миллий олимпия қўмитасида вице-президент этиб сайланди. Кўп ўтмай, у Дзюдо федерацияси вице-президенти Бобур Шодиев «Пахтакор» вице-президенти этиб тайинланиши ортидан мазкур клубда бош директор сифатида иш бошлади. Ўша йилнинг сентябрига бориб эса Ўзбекистон футбол федерацияси президентлигига ягона номзод сифатида ушбу мансабни эгаллади. Қисқа вақтда ўзини реформатор сифатида кўрсатган Аҳмаджонов 2018 йил бошида Миллий олимпия қўмитасига раис этиб сайланган эди.
Қўшимча қилиш жоиз, Муҳаммаджонович расман ЎФФ президенти сифатида 4 ой ишлагач, 2018 йил январида ваколатларини ташкилотнинг ҳозирги бош раҳбари – Очилбой Раматовга топширган.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – Muslim friendly форматида дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
“Янги лойиҳаларда Эрон ва Россиянинг иштироки камайиб, туркийларнинг аҳамияти ортиб боряпти” – сиёсатшунос
Жаҳон | 09:02
-
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди
Жамият | 23:09 / 26.07.2025
-
iPhone ва автосуғуртада янги нархлар, Навоийда қалин смог — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:40 / 26.07.2025
Мавзуга оид

19:51 / 12.02.2025
ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов номзоди ЎФА президентлигига илгари сурилди

20:13 / 22.01.2025
Темур Кападзе Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

19:43 / 21.01.2025
Абдусалом Азизов ЎФА раҳбарлигидан кетди

21:04 / 29.11.2024