Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик собиқ дипломат Юсупов иши бўйича суд бошланади

Фото: Facebook/Kadyr Yusupov
«Давлатга хоинлик қилиш»да айбланиб, Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати томонидан қўлга олинган Қодиржон Юсупов иши бўйича суд 17 июнь куни бошланиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири ўз манбаларига таянган ҳолда.
Таъкидланишича, 67 ёшли собиқ дипломат иши ҳарбий суд томонидан ёпиқ тартибда кўриб чиқилади. Айбланувчининг яқин қариндошлари Юсупов оғир руҳий хасталикдан азият чекишини айтиб, айни пайтда унинг соғлиғидан хавотирларини билдирмоқда.
Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ амалдори, Ўзбекистоннинг ЕХҲТдаги (Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти) вакили лавозимида ишлаган Қодиржон Юсупов 2018 йил 3 декабрь куни Тошкент метрополитенининг «Пушкин» метро бекатидаги темир йўл рельсига йиқилиб тушгач, шифохонага ётқизилганди. Шундан сўнг, у шифохонадан ДХХ Тергов бошқармаси қамоқхонасига ўтказилган.
Ўзбекистон Республикасининг Австрия, Буюк Британия ва Яқин Шарқ мамлакатларидаги элчихоналарида, шунингдек Ўзбекистоннинг БМТ ва ЕХҲТдаги доимий ваколатхонасида ишлаган, 2002-2005 йилларда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматини бошқарган Юсуповга нисбатан ЎзЖК 157-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этиш тўғрисида айблов эълон қилинган.
Бош прокуратура матбуот хизмати ДХХ тергов изоляторида сақланаётган Қодиржон Юсуповнинг руҳий ва жисмоний ҳолати қониқарли эканини тасдиқлаб, баёнот берган.
Шунга қарамай, айбланувчининг қариндошлари ёллаган адвокат Аллан Пашковский узоқ муддат ўз мижози билан боғлана олмади. Бунга Юсуповнинг истаги билан адвокат хизматидан воз кечиши ҳақидаги аризаси важ қилиб кўрсатилса-да, орадан 3 ой ўтиб Пашковский хизматини қабул қилган Юсупов барча иқрорлик руҳий босим остида олинганини айтган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти раҳбари ўзгарди
Ўзбекистон | 00:58
-
Словения Исроилга қурол эмбаргосини жорий қилди
Жаҳон | 23:57 / 01.08.2025
-
Россияда тил билмайдиган мигрантларни баъзи касбларга ишга қабул қилмаслик таклиф этилди
Жаҳон | 23:35 / 01.08.2025
-
Хитойда одамсимон робот илк бор университетга қабул қилинди
Фан-техника | 23:25 / 01.08.2025
Мавзуга оид

17:31 / 25.11.2024
Собиқ дипломат Қодиржон Юсупов вафот этди

22:01 / 14.06.2024
Собиқ дипломат Қодиржон Юсупов жазо муддатини ўтаб, озодликка чиқди

13:43 / 09.01.2020
Давлатга хоинлик қилишда айбланган собиқ дипломатга ҳукм ўқилди

08:30 / 17.05.2019