Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда сув остида кишандан халос бўлишини кўрсатмоқчи бўлган иллюзиончи бедарак йўқолди

Фото: РИА Новости / Виталий Савельев
Ҳиндистонда “сеҳргар Мандрейк” лақаби билан танилган иллюзиончи Чанчал Лахири Ганг дарёсида мураккаб трюкни бажариш чоғида бедарак йўқолди, деб хабар берди PTI агентлиги.
Воқеа Калькутта шаҳрида содир бўлган. Агентликнинг маълум қилишича, у сув остидаги қути ичида қўлларидаги кишанни ечиб чиқиши керак бўлган, аммо фокусчи сув юзасига қайтиб чиқмаган. Гувоҳларнинг айтишларича, "сеҳргар" занжирбанд ва арқонлар билан боғланган бўлган.
Ҳозирда полиция ва қутқарувчилар Чанчал Лахирини қидириб топиш операциясини ўтказмоқда.
"Уни қидириб топиш учун қилган уринишларимиз фойда бермаяпти, афтидан, оқим иллюзиончини оқизиб кетган. Ғаввосларимиз дарёнинг тубигача етиб боришди, аммо натижа бўлмади", - деди полиция вакили.
Унинг сўзларига кўра, Лахири кўрсатмоқчи бўлган томоша "ўта мураккаб ва хатарли" бўлган, аммо уни бажаришда хавфсизлик чоралари кўрилмаган.
Мавзуга оид

21:35 / 02.08.2025
Ҳиндистон Трампнинг таҳдидларига қарамай, Россиядан нефт сотиб олишда давом этади – ОАВ

10:57 / 02.08.2025
Ҳиндистон давлат нефтни қайта ишлаш заводлари Россиядан нефт сотиб олишни тўхтатди

16:10 / 31.07.2025
Трамп Россиядан қурол ва нефт харид қилувчи Ҳиндистонга «жарима солди»

23:10 / 25.07.2025