ДСЭНМ гепатит касаллиги ҳақида эслатма билан чиқди

Фото: Shutterstock
Ҳар йили 28 июль куни ЖССТ томонидан Бутунжаҳон гепатитга қарши курашиш куни нишонланади ва ҳар йили барча тадбирлар мақсадли шиорлар остида ўтказилади.
Республика ДСЭНМ матбуот хизмати хабарига кўра, ЖССТ 2019 йилда 2та шиор билан чиқди:
1. Сиёсатчилар учун
Гепатитнинг олдини олиш учун маблағларни инвестициялаштиринг
- Гепатитга қарши курашни қўллаб қувватлаш учун миллий ва минтақавий даражадаги сиёсатчиларни сиёсий ва молиявий ҳолатларни кучайтиришга чақириш;
- 2030 йилгача барқарор тараққиёт Мақсадлари (БТМ) ва Соғлиқни Сақлаш Хизматларининг Умумий Қамрови (ССХУҚ)га ЖССТ томонидан тайёрланган гепатитни бартараф этиш учун керакли харажатларни янгича баҳоланишига эътиборни жалб этиш;
- Гепатитни олдини олиш, текширтириш ва даволаш хизматларидан кенгроқ фойдаланишни аҳолига тарғиб этиш;
2. Кенг жамоатчилик учун:
Билиш. Олдини олиш. Текширтириш. Даволаш. Бартараф этиш.
Барча тадбирлар ана шу шиорлар остида ўтказилади.
Дарҳақиқат, вирусли гепатитлар соғлиқни сақлашдаги жиддий муаммолардан саналади. Чунки дунё бўйича 325 миллион киши гепатит билан касалланган бўлиб, улардан 80% текширтириш ва даволаниш имкониятига эга эмас.
Гепатит вирус келтириб чиқарадиган касаллик бўлиб, нафақат жигарни зарарлайди, балки бутун организмга зарба беради. Вирусли инфекциялар жуда тез тарқалади ва эпидемиологик ҳолатни юзага келтириши мумкин.
Касалликка қарши самарали профилактика чоралари гигиена қоидаларига риоя этиш ва эмлаш ҳисобланади.
Ҳар йили 28 июль куни ЖССТ томонидан турли тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад гепатит касаллиги, унинг турлари, юқиш йўллари, гигиенага риоя этиш муҳим эканлиги ва касалликни олдини олишда энг самарали восита эмлаш эканлигини кенг оммага тарғиб қилишдир.
2019 йил тадбирлар ўтказиш учун плакатлар:
Тавсия этамиз
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитойда мунтазам равишда ортиқча ишлаб келган репетитор ўз ишхонасида вафот этди
Жаҳон | 00:46
-
Малдив президенти матбуот анжумани давомийлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
Жаҳон | 00:16
-
Google филм ва телешоулар ишлаб чиқариш бўйича янги бўлинмасини ишга туширди
Жаҳон | 23:45 / 05.05.2025
-
Тошкентда Lacetti уриб кетган пиёда вафот этди
Жамият | 23:43 / 05.05.2025
Мавзуга оид

22:48 / 03.12.2024
Тошкентдаги бир қатор мактабларда вирусли гепатит билан касалланиш ҳолатлари аниқланди

20:50 / 12.08.2024
Хитойлик шифокорлар яшил қонли бемор ҳаётини сақлаб қолди

08:33 / 19.02.2024
Мисрдан Тошкентга гепатитга қарши дориларнинг жорий йилдаги бешинчи партияси етказилди

14:27 / 09.02.2024