Россияда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Фото: 74.ru
Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 26 июль куни Челябинск шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Б.Р.ни йўлни кесиб ўтаётганида юк автомашинаси уриб кетди ва у воқеа жойида вафот этди.
ТИВ хабарида айтилишича, Бош консулхонаси вазиятни назоратга олди ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ҳамда Челябинск шаҳридаги ўзбек диаспораси билан биргаликда марҳумнинг жасадини ватанга жўнатиш билан боғлиқ ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал қиляпти.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этган ҳамда Россиянинг Урал федерал округи (Курган области, Свердловск области, Тюмен области, Челябинск области, Ханти-Мансийск автоном округи – Югра, Ямал-Ненецк автоном округи) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда мамлакатнинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +7 343 276 31 66, +7 343 272 31 33.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Bloomberg: Трамп жамоаси Россияга иқтисодий босимларни кучайтириш вариантларини тайёрлади
Жаҳон | 16:01
-
Ўзбекистонлик ёш мутахассислар Германиядаги корхоналарга ишга жалб этилади
Ўзбекистон | 15:50
-
Исроил армияси яна Яман портларини эвакуация қилишга чақирди
Жаҳон | 15:41
-
Малайзия Ўзбекистон фуқароларини вақтинча иш билан таъминлашни режалаштирмоқда
Ўзбекистон | 15:28
Мавзуга оид

16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди

15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди

13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди

07:47 / 27.07.2024