Хайнанда сунъий орол устида аэропорт қуриш режалаштирилмоқда

Хайнандаги Санья курорти раҳбарияти сунъий орол устида аэропорт қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Хайнань жибао" нашри хабар берди.
Нашрнинг маълумот беришича, сунъий орол Хунтанвань кўрфазида бунёд этилади. У шаҳардаги Феникс аэропортида 15 км масофада жойлашади.
Орол учбурчак шаклида бўлади. Унинг майдони 15,75 млн кв. Метрни ташкил этади. Орол беш йил давомида қуриб битказилади.
Лойиҳа икки қисмдан иборат бўлади: сунъий орол ва аэропорт бунёд этилиши ҳамда транспорт инфраструктураси қурилиши. Орол Хайнань билан иккита параллел – автомобиль ва темир йўл кўприклари орқали боғланади. Уларнинг узунлиги 6 кмни ташкил этади.
Мавзуга оид

17:32 / 29.04.2025
Сариосиё аэропорти биринчи техник рейсни қабул қилди

22:43 / 23.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?

13:26 / 18.04.2025
Урганч аэропортини модернизация қилиш ва бошқариш бўйича ўтказилган тендер ғолиби аниқланди

23:08 / 11.04.2025