Light | 23:26 / 31.10.2019
11726
2 дақиқада ўқилади

Майкл Жексон энг бадавлат марҳум юлдузлар рейтингига яна етакчилик қилмоқда

2009 йилда вафот этган “поп-мусиқа қироли” Майкл Жексон марҳум юлдузлардан энг сердаромади бўлиб қолмоқда.

Forbes нашри талқинига кўра, Жексон энг бадавлат марҳум юлдузлар рўйхатига 7 йилдан бери етакчилик қилмоқда.

Маълум қилинишича, марҳум қўшиқчи ҳисобот йили давомида 60 млн доллар “ишлаб топган”. Жексоннинг қўшиқлари тингланиши сони борган сари ошиб бормоқда: 2018 йилда унинг қўшиқлари 1,8 млрд марта тингланган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 2,1 млрд мартага етган. 

Энг бадавлат марҳум юлдузлар рейтингининг 2-ўрнини “рок-н-ролл қироли” Элвис Пресли 39 млн долларлик даромад билан эгаллаган.

3-ўринни Снупи ити образини яратган ҳажвчи рассом Чарльз Шульц 38 млн доллар билан эгаллади.

Кейинги ўринларни гольфчи Арнольд Палмер, қўшиқчи Боб Марли (20 млн доллар), ёзувчи Доктор Сью, “Битлз” гуруҳи аъзолари Жон Леннон (14 млн доллар) ва Жорж Харрисон (9 млн доллар), актриса Мэрилин Монро (13 млн доллар), қўшиқчилар Принс (12 млн доллар) ва Уитни Хьюстон эгаллаган.

Мавзуга оид