Видаль «Барселона»ни судга берди

Фото: AFP/Getty Images
«Барселона» яримҳимоячиси Артуро Видаль ўз клуби раҳбарияти билан судлашади.
Футболчи Каталония клубини шартномада кўрсатилган 2,4 млн евро миқдоридаги мукофот пулларини тўламаганликда айбламоқда.
Гап шундаки, агар чилилик футболчи мавсумнинг 60 фоиз ўйинида камида 45 дақиқа ҳаракат қилса, 2 млн евро мукофот олиши меҳнат битимида белгилаб қўйилган. Аммо Видаль бу шартни фақат ўйинларнинг ярмисида бажарган. Шу туфайли клуб унга мукофот беришни истамаяпти. Аммо футболчининг адвокатлари мукофотнинг 50 фоизини талаб қилишмоқда.
Даъво қийматининг қолган қисми Чемпионлар Лигаси ва Испания чемпионатидаги ғалабалар билан боғлиқ.
Аввалроқ, 32 ёшли Видаль хизматига «Интер» ва «Ювентус» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Мавзуга оид

15:45
Байрам кайфиятидаги «Барса» муаммоли «Интер»га қарши. ЕЧЛ яримфинал ўйини анонси

16:39 / 27.04.2025
«Реал»дан ниҳоят муносиб қаршилик. Анчелотти ўйинни қандай ўзгартирди?

12:45 / 27.04.2025
Можароли класико. «Реал» бу сафар жанг таклиф қилди, аммо озроқ етмади

19:27 / 26.04.2025