АҚШ Эрон зарбаси вақтида 11 ҳарбийси жабрланганини тан олди

Фото: REUTERS/John Davison
АҚШнинг марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Эрон томонидан Ироқдаги базалар ўққа тутилганда 11 америкалик ҳарбий жабрланганини тасдиқлади.
Аввалроқ Defense One нашри АҚШдаги ҳарбий манбаларга таяниб, 8 январда эронлик ҳарбийлар томонидан ўққа тутиш вақтида 11 америкалик жабрлангани, уларда мия чайқалиши жароҳати бўлиши мумкинлигини маълум қилган. Таъкидланишича, ҳарбийлар Кувайт ва Германиянинг Ландштулидаги госпиталларга даволаниш учун эвакуация қилинган.
“Бу ҳарбийлар хизматга яроқли деб топилгандан кейин Ироққа қайтишлари кутилмоқда”, деб айтган CENTCOM вакили капитан Билл Эрбан.
Эрон генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишига жавобан 8 январда АҚШнинг Ироқдаги иккита базасини ракетадан ўққа тутганди. Ҳужумдан кейин АҚШ президенти Дональд Трамп ва Пентагон америкалик ҳарбийлардан ҳеч ким жабрланмаганини маълум қилганди.
Мавзуга оид

00:30
Трамп оиласи 499 долларлик «Олтин смартфон»ни сотувга чиқаради

00:11
“Эрон урушни қабул қилди, энди ортга йўл йўқ” – сиёсатшунос

23:37 / 16.06.2025
Исроил армияси Эронга қарши ҳарбий операциянинг биринчи босқичи якунланганини эълон қилди

22:54 / 16.06.2025