Ҳиндистонда эркак 20 га яқин болани гаровга олди

Фото: Flickr
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бир эркак ўз уйида 20 га яқин болани гаровга олди. Айни вақтда полиция болаларни қутқариш бўйича амалиёт ўтказмоқда. Бу ҳақда Hindustan Times нашри хабар берди.
ОАВ маълумотларига кўра, Фарруҳободда яшовчи, қотилликда айбланган Суреш Батам исмли эркак болаларни ўз қизининг туғилган кунига таклиф қилиб, сўнгра уларни гаровга олган.
Таъкидланишича, гаровга олинган болаларнинг аниқ сони номаълум. Маҳаллий аҳолининг маълум қилишича, эркакнинг уйида 20-25 нафар бола, рафиқаси ва бир ёшли қизи бўлиши мумкин.
Мавзуга оид

08:00
Ҳиндистон Франциядан Rafale қирувчи самолётларини сотиб олди

00:58
Покистон мудофаа вазири Ҳиндистон армиясининг ҳужумини «муқаррар» деб атади

21:22 / 28.04.2025
Хитой Трампнинг тарифларини Ҳиндистон ёрдамида четлаб ўтмоқчи

16:27 / 28.04.2025