Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда Украинанинг уриб туширилган самолёти учун ҳеч ким ҳибсга олинмаслиги маълум қилинди
Эронда Украина авиакомпаниясининг Теҳрон яқинида уриб туширилган йўловчи самолёти учун ҳеч ким ҳибсга олинмайди. Буни Эрон парламентининг қонунчилик ва адлия масалалари бўйича комиссияси аъзоси Ҳасан Наврўзий маълум қилди.

Фото: Reuters
Бу ҳақда Al Arabia нашри хабар берди.
8 январда Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Теҳрон аэропорти яқинида “Украина халқаро авиалиниялари” авиакомпаниясининг Boeing 737-800 самолётини янглиш тарзда уриб туширган. Бунинг оқибатида Теҳрон-Киев йўналиши бўйича учган самолётдаги барча 176 киши, жумладан экипажнинг 9 аъзоси ҳалок бўлган.
“Ҳарбийлар ўз вазифаларини яхши бажарганлар. Самолёт ҳаракатланиши жуда шубҳали бўлган”, деб айтган Наврўзий.
Депутат самолёт гўёки “диспетчерлик минораси эмас, балки Америка назорати остида бўлганини”, самолёт ҳужумгача Исроилда бўлгани ва у ерда “унинг хавфсизлик тизимига бузиб кирилиб, бошқаруви эгаллаб олингани”ни айтган.
“Самолётда Эрондаги махсус нишонлар ўрнатилган бўлган. Самолёт бошқа давлатлар томонидан назорат қилингани ҳисобга олинса, ҳарбийларимиз ўз вазифаларини яхши уддалаганлар. Бу исботларни ҳисобга олиб, воқеага алоқадорларни ҳибсга олиш бемаъно бўларди”, деб қўшимча қилган депутат.
Наврўзий авиаҳалокатга алоқадорлар ҳибсга олинмаслигини таъкидлаб ўтган.
Мавзуга оид

09:02
“Янги лойиҳаларда Эрон ва Россиянинг иштироки камайиб, туркийларнинг аҳамияти ортиб боряпти” – сиёсатшунос

20:02 / 26.07.2025
АҚШ ва Хитой вакиллари БМТ Хавфсизлик Кенгашида Украина бўйича жанжаллашди

18:40 / 26.07.2025
Россия ва Украина Путин ва Зеленский учрашуви ҳақида келишиб олди – Туркия ТИВ

18:28 / 26.07.2025