Бухорога табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун 100 млрд сўм ажратилади — Президент фармойиши

Фото: Президент матбуот хизмати
«Бухоро вилоятида юз берган табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси президенти фармойиши қабул қилинган. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати хабар бермоқда.
Фармойишга кўра, 2020 йилнинг 27-28 апрель кунлари Бухоро вилоятида юз берган табиий офатдан зарар кўрган аҳолига ҳар томонлама тезкор ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳукумат комиссияси ташкил этилган ва унга қуйидаги вазифалар юклатилган:
- етказилган зарар ва йўқотишлар миқдорини аниқлаш ва баҳолаш;
- фуқароларга вақтинча турар жой, озиқ-овқат, тиббий хизмат ва бошқа ёрдамлар кўрсатиш;
- ижтимоий-иқтисодий, муҳандислик, транспорт ва энергетика инфратузилмасини ва бошқа ҳаётий муҳим объектлар ва тизимларни ишчанлик ҳолатига келтириш;
- қурилиш-тиклаш ишларига зарур бўладиган қурилиш материалларини миқдорини аниқлаш ва уларни етказиш;
- қишлоқ ва ўрмон хўжалигига етказилган зарарни ва йўқотишлар ўрнини қоплаш, ирригация ва мелиорация тармоқларини тиклаш
- қисқа муддатларда нобуд бўлган ғалла ва пахта майдонларига бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экиш.
Ҳукумат комиссияси 3 кун муддатда табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади.
Юз берган табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишларига давлат бюджетидан 100 млрд сўм ажратилади.
Пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан зарар етган ғўза майдонларига қилинган харажатлар ва ғалладан олинмайдиган ҳосил ўрнини қоплаш чоралари кўрилади.
10 кун муддатда Олот тумани аҳолисига қулай шарт-шароитлар яратиш, туман марказини яна обод қилиш мақсадида кўп қаватли уй-жойлар, маданий-маиший ҳамда бошқа ижтимоий объектлар қуриш бўйича таклиф ишлаб чиқилади.
2 ҳафта муддатда Олот ва Қоракўл туманларида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан таклиф ишлаб чиқилади.
Барча чора-тадбирлар коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан жорий қилинган карантин тартиб-қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
Мавзуга оид

21:37 / 29.04.2025
Тошкентда иккита Cobalt устига дарахт қулаб тушди

21:31 / 11.04.2025
Хитойда кучли шамол сабаб вазни 50 килодан енгил аҳолига кўчага чиқмаслик тавсия қилинди

13:26 / 08.04.2025
Қорақалпоғистонда шамол электр станцияси қурилади

18:09 / 07.04.2025