Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илон Маск бадавлат инсонлар рўйхатида Уоррен Баффеттдан ўтиб кетди
Ушбу ҳафтада Баффетт 2,9 млрд доллар маблағини хайрияга сарфлагани сабабли унинг бойлиги камайди. 89 ёшли Баффетт 2006 йилдан буён 37 млрд доллардан ортиқ пулни хайрияга сарфлаган.

Фото: Getty Images
SpaceX компанияси асосчиси ва Tesla бош директори Илон Маск Berkshire Hathaway директорлар кенгаши раиси Уоррен Баффеттдан кўра бадавлатроқ кишига айланди, деб ёзмоқда Bloomberg.
Bloomberg Billionaires Index рейтинги маълумотларига кўра, Tesla акциялари нархи 11 фоизга қимматлашганидан сўнг Маскнинг бойлиги 6,1 млрд долларга кўпайди ва 70,5 млрд долларга етди.
Маск бирданига бир неча миллиардерни қувиб ўтиб, еттинчи поғонага жойлашди. У Баффеттдан ташқари, L'Oreal эгаси Франсуаза Бетанкур-Майерс, Oracle ҳаммуассиси Ларри Эллисон, Reliance Industires эгаси ва Осиёнинг энг бой кишиси Мукеш Амбани ҳамда Google ҳаммуассиси Сергей Бринни ортда қолдирди.
Ушбу ҳафтада Баффетт 2,9 млрд доллар маблағини хайрияга сарфлагани сабабли унинг бойлиги камайди. 89 ёшли Баффетт 2006 йилдан буён 37 млрд доллардан ортиқ пулни хайрияга сарфлаган.
Илон Маск ўтган ҳафтада Лос-Анжелесдаги тўртта уйини сотишга қарор қилди. У аввалроқ шахсий уйга эга бўлмасликка аҳд қилганини айтганди.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россияда таниқли сиёсатшунос Екатерина Шулман сиртдан ҳибсга олинди
Жаҳон | 10:28
-
Германияда поезд издан чиқиб кетди, қурбонлар бор
Жаҳон | 10:23
-
Ўзбекистон-Венгрия махсус индустриал зонаси ташкил этилади
Ўзбекистон | 10:16
-
Россия Марказий банки кетма-кет иккинчи марта асосий ставкани пасайтирди
Жаҳон | 10:01
Мавзуга оид

18:02 / 14.07.2025
SpaceX Маскнинг сунъий интеллект компаниясига 2 млрд доллар инвестиция киритади

21:29 / 10.07.2025
Илон Маск Grok чатботининг тўртинчи авлодини тақдим этди

22:16 / 09.07.2025
Линда Яккарино Х ижтимоий тармоғи бош директорлигидан кетди

17:42 / 09.07.2025