Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик машҳур тадбиркор Олег Тиньков илик трансплантацияси қандай ўтганини кўрсатди
Россиянинг «Тинькофф банк» асосчиси Олег Тиньков илик трансплантацияси қандай ўтганини Instagram саҳифасида намойиш қилди.
Видеолавҳада тадбиркорнинг палатада ётгани, илик эса томчилатиб қуйиш орқали трансплантация қилинаётганини кўриш мумкин.
Тиньков донорлик материали ҳам худди шу тарзда олинишини маълум қилди ва бундай амалиёт ҳақида кўплаб нотўғри тушунчалар борлиги, шу туфайли одамлар ундан қўрқишини айтди.
«Бу ҳақиқатдан ҳам осон — оддий қон қуйиш. Одамнинг бош суяги кесилмайди», — деб ёзди тадбиркор ижтимоий тармоққа жойлаштирилган видеоси остида.
Тиньков суяк илиги донорлиги вазифасини немис аёли бажаргани ва Россияда бундай донорлар сони атиги 130 мингни ташкил қилишини, Германияда эса 8 миллионга яқинлигини афсус билан қайд қилди. Аввалроқ, тадбиркор хотини билан бирга шундай катта муаммо билан шуғулланадиган жамғарма ташкил қилмоқчи экани ҳақида баёнот берган эди.
Эслатиб ўтамиз, 6 март куни Тиньков лейкемия билан хасталанганини, бундай диагноз 2019 йил октябрь ойида қўйилганини эълон қилди. Ўша пайтда тадбиркор Лондон шаҳрида солиқ даъволари бўйича АҚШга экстрадиция қилиниши бўйича суд ҳукмини кутаётган эди.
Тиньковнинг баёнотидан олдин АҚШ Молия вазирлиги ишбилармонни 2013 йилда АҚШ фуқаролигидан воз кечиш жараёнида 1 миллиард доллар миқдоридаги активларини солиқлардан яширганликда гумонлаётганини билдирган эди. Бу айблов бўйича унга 6 йилгача бўлган қамоқ жазоси хавф солмоқда.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Кремл АҚШ билан яширин музокара олиб борди ва Украина бўйича ён беришдан бош тортди
Жаҳон | 23:50 / 31.07.2025
-
АҚШ Украинадаги уруш қачон тугаши кераклигини белгилади
Жаҳон | 23:05 / 31.07.2025
-
Украинада коррупцияга қарши кураш идораларига мустақиллик қайтарилди
Жаҳон | 22:53 / 31.07.2025
-
Парламентдаги мухолифат, пулли йўлларнинг кечиктирилиши, ўзбек спортидаги хуш ва нохуш хабар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:42 / 31.07.2025
Мавзуга оид

23:40 / 31.10.2022
Олег Тиньков Россия фуқаролигидан воз кечди

16:29 / 10.07.2022
Олег Тиньков оққон касаллигидан фориғ бўлганини айтди

22:47 / 13.10.2021
Россиялик миллиардер АҚШга ярим миллиард доллар жарима тўлади

14:15 / 11.07.2020