Спорт | 09:27 / 04.08.2020
16755
3 дақиқада ўқилади

Чемпионлик сметаси, маошни долларга чақадиган футболчилар ва хусусийлаша бошлаган «Локомотив» ҳақида Тўлабек Акрамов билан очиқ суҳбат

Ўзбекистондаги клуб раҳбарлари билан гаплашиш учун юмшоқ қилиб айтганда, омадли одам бўлиш керак. Аммо «Локомотив»даги ишларни назорат қилувчи клуб бош менежери Тўлабек Акрамов доим саволларга жавоб беришга тайёр. У билан навбатдаги интервьюни келишиш ҳам қийин кечмади. Бўладиган гапни гапиришга одатланган Тўлабек Акрамов бизнинг саволларимизга ҳам очиқ ва дангал жавоб берди.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Замонавий ўзбек футболининг энг замонавий менежерларидан бўлган Акрамов билан «Локомотив» ҳақидаги барча мавзуларда очиқ суҳбатлашдик. Аввало клубнинг охирги вақтлардаги муваффақиятсиз ўйинлари ҳақида сўрадик. Акрамовнинг айтишича, бунга миш-мишлардаги каби пул сабаб эмас. Айни дамда клубда молиявий муаммо йўқ ва менежернинг айтишича, бу шунчаки ҳаммада ҳам бўлиб турадиган пасайиш.

Тўлабек Акрамов ҳамон клубнинг бош ҳомийси «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ экани ва ташкилот томонидан таъминот тўхтатилмаганини айтди. Бироқ клуб ҳомийга қараб қолмоқчи эмас. Тўлабек Акрамовга кўра, «Локомотив» хусусийлашиш йўлига ўтди. Клуб ўз стадиони ва атрофидаги ҳудудни ўз мулкига айлантирган.

Суҳбатдошимиз нега Андрей Фёдоров яна жамоага қайтганини тушунтирди. Унинг айтишича, янги мураббий танлаш учун кўп вақт бўлмаган ва бу вақт давомида футболчиларни яхши биладиган мураббийни танлаш керак бўлган. Раҳбариятда РПЛда ишлаган мураббийлар варианти ҳам кўриб чиқилган. Шунингдек, миллий жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар Максим Шацких варианти ҳам бўлган. Аммо турли хил муаммолар сабаб барча вариантлар рад этилган ва футболчилар билан суҳбатдан сўнг Фёдоров жамоага қайтарилган. Уларнинг аксари бу вариантга қарши бўлмаган.

Тўлабек Акрамов суҳбат давомида «Локомотив»нинг тарихсиз жамоа дейдиганларга қарата шундай деди: «Бизни тарихсиз жамоа деб айтишади. Лекин бу тўғри эмас. Жамоамиз 16 йил аввал ташкил этилган. Бу вақт давомида Ўзбекистон чемпионатида ғолиб бўлдик, кубокни қўлга киритдик, ОЧЛда чорак финалгача чиқдик. Клуб тарихини биз ёзяпмиз», дейди Акрамов.

 

«Локомотив» бош менежери клубларнинг бир йиллик сметаси қанча бўлиши ҳақидаги саволга очиқ жавоб берди. Унинг айтишича, «Локомотив» чемпион бўлган мавсумда жамоанинг йиллик сметаси 16 миллиард сўм бўлган. Ҳозир эса чемпионлик учун курашишган бўлмаса-да, рақобатбардош жамоа шакллантириш учун 25 миллиард сўм етарли экани айтилди. Акрамовнинг фикрича, «Пахтакор»нинг бугунги ҳолатида чемпионлик учун бошқа жамоаларнинг курашиши деярли имконсиз.

Интервьюни тўлиқ кўринишда Kun.uz'нинг YouTube'даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Мавзуга оид