«У кишининг хизматларини давлатимиз, халқимиз асло унутмайди» - Шавкат Мирзиёев Карим Камоловнинг оиласига ҳамдардлик билдирди
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрида Карим Камолов хонадонига келиб, унинг рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди, жудоликни енгишда сабр-тоқат тилади.
Давлат раҳбари марҳумнинг эл-юрт фаровонлиги йўлидаги хизматларини эътироф этди.
- Раҳматли Карим ака жуда яхши инсон эди, беғубор қалб эгаси, ноёб меҳнатсевар киши эди. Бухородаги ўзгаришларга кўп меҳнатлари сингганди. Режалари ҳам улкан эди. Беқиёс ҳалоллик ва садоқат билан, ўзини ўйламай, одамларнинг манфаати учун ишлади. Бир пайтлар адолатсизлик туфайли бошидан кечирган кунлари ҳам унинг соғлиғига ўз таъсирини ўтказмай қолмади. У кишининг фидокорона хизматларини давлатимиз, халқимиз асло унутмайди, - деди Шавкат Мирзиёев.
Шундан сўнг Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси зиёрат этилиб, Қуръон тиловат қилинди.
Мавзуга оид

18:42 / 02.05.2025
Президент Урганчда Касбий кўникмалар минтақавий марказини бориб кўрди

17:22 / 02.05.2025
Президент «Урганч кластер»нинг янги корхоналари фаолияти билан танишди

16:15 / 02.05.2025
Хоразмда 2025 йилда 7 минг хонадонли 200 та кўп қаватли уй қурилади

15:29 / 02.05.2025