Актёр Том Круз суратга олиш вақтида хавфли трюкни бажарди (фото)
Америкалик машҳур актёр, катта ёшига қарамай ҳанузгача фильмлардаги хавфли саҳналарни ўзи бажарадиган саноқли юлдузлардан бири Том Круз навбатдаги марта ўз мухлисларини ҳайратлантирди.

Фото: : Geir Olsen / NTB scanpix / Scanpix / LETA
Актёр “Бажариб бўлмас вазифа” фильмининг 7-қисмида суратга тушишни бошлади. Круз суратга олиш жараёнида хавфли саҳналардан бирини дублёрсиз ўзи ижро этди.
58 ёшли актёр тоғдан мотоциклда сакраган. Буларнинг барчаси Норвегиядаги улкан тоғ трамплинида юз берган. Ушбу саҳнани суратга олиш учун мақбул об-ҳавони бир неча кун кутишга тўғри келган.
Christopher McQuarrie and Tom Cruise are taking Mission: Impossible 7 to another level pic.twitter.com/eZaa5z8s5Y
— zach (@ZachMacieI) September 7, 2020
Гувоҳларнинг таъкидлашича, Круз трюкни бир неча марта бажарган. Бу ҳодиса ортидан унинг мухлислари кузатиб турган.
Трюкка тайёргарлик ишлари анча вақт олган. Жумладан, трамплиннинг ўзи уч ҳафта давомида қурилган.
Tom Cruise 🔥🙏 pic.twitter.com/PITkysh2CY
— JON ¥ $NOW (@BeingKingSnow) September 7, 2020
Аввалроқ актёр ушбу фильмнинг суратга олиш жараёнида бошқа бир трюкни бажариш вақтида аварияга учраганди.
“Бажариб бўлмас вазифа 7” (Mission: Impossible 7) фильми премьераси 2021 йил ноябрига белгиланган. Фильмнинг кейинги – 8-қисми эса 2022 йилда экран юзини кўради.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Мексика Google корпорациясини судга берди
Жаҳон | 00:27
-
“Ҳарвард бу раундни ютди”: университет АҚШ таълим вазирининг хатоларга тўла хатини текшириб, ўзига қайтариб юборди
Жаҳон | 00:01
-
Британияда учувчи ўнг ва чапни адаштириб юборгани учун самолётда ёнғин чиқди
Жаҳон | 23:57 / 09.05.2025
-
Трамп бойлар учун солиқни ошириш таклифини берди
Жаҳон | 23:06 / 09.05.2025
Мавзуга оид

07:28 / 12.08.2024
Парижда ёзги Олимпия ўйинлари якунланди — фотолар

08:10 / 14.09.2021
Том Круз иштирокидаги фильмни суратга олиш вақтида ўнлаб сигирлар ҳушини йўқотди

21:32 / 23.09.2020
Актёр Том Круз навбатдаги фильмда суратга тушиш учун фазога учади

21:32 / 06.05.2020