Қирғизистон президенти ҳозир истеъфога чиқишга ҳаққи йўқлигини айтди
Сооронбай Жээнбеков ҳозир президентлик лавозимини тарк этишга ҳаққи йўқлигини, бу давлатга зарар келтирувчи олдиндан айтиб бўлмайдиган воқеаларга олиб келишини таъкидлади.

Фото: president.kg
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков республикада парламент сайловлари ўтказилганидан кейин истеъфога чиқишини айтди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот котиби Толгонай Стамалиева маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Сооронбай Жээнбеков янги бош вазир Садир Жапаров билан учрашув ўтказган. Матбуот котибининг маълум қилишича, учрашувда "бош вазир ўз талабини – президент бугун оқшом истеъфога чиқиши керак"лигини айтган.
"Сооронбай Жээнбеков яна бир бор ҳозир президентлик лавозимини тарк этишга ҳаққи йўқлигини, бу давлатга зарар келтирувчи олдиндан айтиб бўлмайдиган воқеаларга олиб келишини таъкидлади. У 2020 йил 9 октябрда маълум қилган позициясида туришини – парламент сайловлари ўтказилиб, мамлакатнинг янги президенти сайлови ўтказилиши эълон қилинганидан сўнг истеъфога чиқишини эслатиб ўтди", - деди Стамалиева.
Эслатиб ўтамиз, 14 октябрь куни Қирғизистон парламенти Садир Жапаровни мамлакат бош вазири лавозимига тасдиқлаган, Жапаров Жээнбеков билан унинг истеъфоси тўғрисида мулоқот ўтказишини айтганди.
Мавзуга оид

12:13 / 06.05.2025
Сўх ва Шоҳимардонга автомобилда ўтиб-қайтишда муаммо юзага келди

21:02 / 29.04.2025
Қирғизистонда урушга ёллашда айбланган “Рус уйи” ходими ҳибсдан қўйиб юборилди

17:57 / 29.04.2025
Уч мамлакатнинг аҳиллиги тимсоли — “Дўстлик” стеласидан репортаж

17:12 / 29.04.2025