Ўзбекистон банан импортини қисқартирди
Ўзбекистон 2020 йилнинг дастлабки 9 ойида хориждан қиймати 15,3 млн. АҚШ долларига тенг 23,1 минг тонна банан сотиб олган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 1,6 минг тоннага ёки 3,5 млн. АҚШ долларига кам.
Жорий йилда Ўзбекистонга банан асосан Эквадор давлатидан (14,8 млн. АҚШ доллари) олиб кирилган.
Ўтган 9 ой мобайнида Ўзбекистонга банан экспорт қилган давлатлар:
- Эквадор – 14,8 млн. доллар;
- Россия Федерацияси – 109,7 минг доллар;
- Қозоғистон – 103,1 минг доллар;
- Қирғизистон – 96,5 минг доллар;
- Хитой – 91,4 минг доллар;
- Мексика – 45,2 минг доллар.
Маълумот ўрнида, жорий йилда банан импорти асосан Тошкент шаҳри (11,1 минг тонна), Фарғона (6,0 минг тонна) ҳамда Тошкент (3,1 минг тонна) вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.
Мавзуга оид

15:52 / 11.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди

22:40 / 08.04.2025
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув

08:43 / 03.04.2025
2 ойда хориждан қанча енгил автомобил импорт қилингани айтилди

15:09 / 11.03.2025