Тошкентда ягона транспорт картаси пуллик бўлди
Жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб "Автоматлаштирилган транспорт тўлов оператори" (АТТО) компанияси томонидан ягона транспорт картасини 5000 сўм нархида сотиш акцияси тугатилди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2020 йилнинг 1 декабрдан бошлаб шаҳардаги ойлик йўл чипталари сотиш шохобчаларида "Автоматлаштирилган транспорт тўлов оператори" транспорт картасининг баҳоси 15 000 сўм деб белгиланди.
Маълумотга кўра, ушбу миқдорга қуйидагилар кириши назарда тутилган:
- карта нархи - 10 000 сўм;
- карта балансида - 5000 сўм.
Мавзуга оид

22:36 / 14.05.2025
Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги яшил ҳудудлар 3 карра кўпайтирилади

16:42 / 14.05.2025
Тошкентдаги омборхонада юз берган катта ёнғин ўчирилди

21:59 / 13.05.2025
Тошкентда ўқишга киритиб қўйиш учун 48 млн сўм сўраган шахс ушланди

19:08 / 13.05.2025