1 мартдан аҳолининг минимал истеъмол харажатлари эълон қилинади – Олий Мажлис депутати
Қонунчилик палатаси депутати Ўрол Ўрозбоевнинг маълум қилишича, 2021 йил 1 мартдан бошлаб аҳолининг минимал истеъмол харажатлари эълон қилинади ҳамда бу камбағаллик чегарасини билиш ва шунга қараб самарали чоралар кўриш имконини беради.
“Республикамиз бўйича “Темир дафтар”ларга киритилган ҳар бир оилаларни камбағалликдан чиқариш борасида мутлақ янги механизмлар жорий этилади. Яъни, касб-ҳунарга ўргатиш бўйича мингдан ортиқ ўқув марказлари ташкил қилинади. Қаранг, ўқув курсларига келган ҳар бир фуқарога бир миллион сўмдан субсидия ажратилар экан. Бу мақсадга давлат бюджетидан ўртача 100 миллиард сўм маблағ ажратилади. Яна бир томони ҳар бир ўқув курсини битирган тингловчиларга тадбиркорликка йўналтирилган ускуналарни харид қилиш учун ўртача 7 миллион сўмгача субсидия берилади. Энди ўйлаб кўрайлик, қачон ҳунар ўрганиб, иш бошлаш учун бундай реал имкониятлар бўлган?” дейди Ў.Ўрозбоев.
Эслатиб ўтамиз, президентнинг 2018 йил 22 январдаги фармонида 2018 йилнинг 1 июлидан Ўзбекистонда «Истеъмол саватчаси» тушунчасини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш белгиланганди.
2019 йил ёзида собиқ Иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев Ўзбекистонда “истеъмол саватчаси”нинг тахминий миқдори 650 минг сўм экани ҳақида айтиб ўтганди.
2019 йил ноябр ойида президент ўтказган йиғилишда истеъмол савати ва яшаш минимуми ҳалигача жорий этилмагани танқид қилинганди.
2020 йил 3 июн куни президент иштирокидаги видеоселекторда бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқуловга жорий йилнинг 1 октябрига қадар яшаш минимуми ва минимал “истеъмол саватчаси”нинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилганди.
Аммо, шуларга қарамай, “истеъмол саватчаси”нинг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилмади.
Мавзуга оид

18:35 / 09.06.2021
Нега 440 минг сўм? Минимал истеъмол харажатлари миқдори ҳақида экспертлар билан суҳбат

19:31 / 01.06.2021
Киши бошига 440 минг сўмдан кам маош тўғри келадиган оилаларга асосий эътибор қаратилади — Умид Обидхўжаев

17:54 / 01.06.2021
Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари миқдори белгиланди. Бунинг аҳамияти нимада?

00:53 / 25.12.2020