Коронавирус сабабли Токиода фавқулодда ҳолат режими жорий этилди
Фавқулодда ҳолат режими 8 январдан 7 февралгача давом этади.

Фото: Reuters
Коронавирус юқтириш ҳолатлари кўпайганлиги сабабли Япония бош вазири Ёсихидэ Суга Токио ва унинг атрофидаги шаҳарларда фавқулодда ҳолат режимини жорий этди.
Kyodo News нашрининг хабар беришича, пойтахтда ўтган суткада коронавирус юқтириш билан боғлиқ 2447та янги ҳолат қайд этилган. Бу аввалги антирекорддан 800тага кўпдир.
Хабар қилинишича, фавқулодда ҳолат режими 8 январдан 7 февралгача давом этади.
Токио аҳолисидан бу вақт давомида уйда қолиш ва буюмларни интернет орқали сотиб олиш сўралмоқда. Ресторан ва барлар кеч соат саккизгача ишлайди. Дўконлар, кўнгилочар ва спорт масканларининг иш вақти ҳам қисқартирилади. Компанияларга масофадан ишлашга ўтиш тавсия қилинмоқда.
Мактаблар фаолият кўрсатишда давом этади. Университетларда ҳам имтиҳонлар бекор қилинмаган.
Чекловларга амал қилмаганлар жаримага тортилмайди, балки омма олдида изза қилинади, деб ёзмоқда Kyodo. Ҳукуматнинг барча талабларига риоя қилган умумий овқатланиш муассасаларига суткасига 40 минг иендан (390 доллар) 60 минг иенгача компенсация тўланади.
Ўтган суткада Япония бўйича 6004 нафар бемор аниқланган. Мамлакатда пандемиянинг учинчи тўлқини бошланган деб ҳисобланмоқда.
Мавзуга оид

18:09 / 04.05.2025
Японияда 15 ёшгача бўлган болалар сони кескин қисқариб кетди

22:33 / 28.04.2025
Фужи тоғига чиқишга уринган хитойлик талаба тўрт кун ичида икки марта қутқарилди

00:43 / 25.04.2025
Японияда салкам 30 йил автобус бошқарган ҳайдовчи 7 доллар ўғирлагани учун ишдан бўшатилди

20:48 / 22.04.2025