Қурилиш вазирига янги ўринбосар тайинланди
Қурилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи вазир ўринбосарига айланди.
Президент қарори билан Насрулло Бобоев қурилиш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланган.
Тайинловга қадар Насрулло Бобоев вазирликнинг Лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.
Бунгача эса «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятида истиқболли ривожланиш ва инвестициялар бўйича директор ҳамда бошқарув кенгаши аъзоси сифатида фаолият юритган.
Аввалроқ Насрулло Бобоев Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори қайта тикланиши, лойиҳа ташкилоти томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилгани, унга кўра объектда тиклаш ишлари икки босқичда амалга оширилишини айтиб чиққан эди.
Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати Kun.uz’га бу масала юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ёпиқ (хизмат доирасида фойдаланиш учун) қарори қабул қилинганини тасдиқлаганди.
Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбарининг 14 январдаги қарори билан Давронжон Одилов қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Қурилиш вазирлиги 2018 йил апрелида ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда вазирликка Ботир Зокиров раҳбарлик қилмоқда. Ҳозирга қадар қурилиш вазирининг биринчи ўринбосаридан ташқари яна уч нафар ўринбосари бор эди: Козим Носирович Тўлаганов, Шуҳратхўжа Раҳматжонович Ҳошимов, Эркин Бўриевич Искандаров. Насрулло Бобоев билан бирга ўринбосарлар сони беш нафарга етди.
Мавзуга оид

12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди

11:53 / 06.05.2025